“Цементчи” янги ўйинчилар келиши давом этмоқда
15 янв 2015 12:15
Новости
“Цементчи” янги ўйинчилар келиши давом этмоқда
Абдумалик Хакимов ва Илхомжон Зайлоббиддинов биргалигида қайтадан барпо этилган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси янги-йилнинг илк кунларидан ўз қароргохида кунига икки махалдан тайёргалик олиб бормоқда.
Янги мавсумда Ўзбекистон биринчи лига бахсларида ўз ўрнига эга бўлиб мухлислар мехрини қозонишни мақсад қилган, қувасойликлар 9 январь куни Киргулидаги “Нефтчи” стадионида “Нефтчи” ўринбосарларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишиб , 1-0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Хозирда жамоа машғулотларида бир қатор янги ўйинчилар синовдан ўтказилмоқда “Нефтчи”даги ўйинлари билан мухлисларимизга яхши таниш бўлган ўйинчилар Азизхон Ибрагимов ( "Металлург") ва Умиджон Боқиев ("Оқ-тепа") , ёш иқтидорли ўйинчилардан Аслиддин Соипов ("Нефтчи"), Рустам Абдухамидов ва Жўрабек Ёқубов ("Қўқон-1912"), Шерзод Абдураимов ("Машъал"), Умид Матмусав("Обод"), Элёр Мамасолиев ("Ёзовон-лочинлари")лар жамоа машғулотларида иштирок этмоқда . Уларни ҳаракатлари мураббийларга маъқул бўлса янги мавсумни “Цементчи” сафида бошлашлари мумкин. Мураббийлар штабини кучайтириш мақсадида “Цементчи”даги ўйинлари билан мухлисларга таниш бўлган хужумчи Абдуғаффор Хакимов мураббийлар штабига қўшилди. Янгиларни синовдан ўтказиш давом этади.
Исломжон Акбаров тайёрлади

championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Комментарии