RU

Последние новости

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  17 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  5 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

“Цементчи” тайёргарликни январдан бошламоқчи Новости

“Цементчи” тайёргарликни январдан бошламоқчи

Теги :  Цементчи
Жорий мавсум биринчи лигада 4-ўринни эгаллаган “Цементчи” футболчилари айни дамда таътилда. Раҳбарият барча футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб ишларини қилиб бўлди.

Жамоанинг бу йилги иштирокидан раҳбарият ва мураббийлар штабининг кўнгли тўлган. Энди декабрь ойининг иккинчи ярмида клуб учун мавсум якунига бағишлаб ва янги йил байрами муносабати билан зиёфат дастурхони ёзилади.

Айтишларича қувасойликлар келаси мавсумга январь ойидан тайёргарликни бошлайди. Ҳозирча жамоа кучлилар сафига чиқишга шошилаётгани йўқ. Энг аввало мураббийлар штаби мустаҳкам пойдевор қўйишни режалаштирган. Сўнгра якдил жамоа тузиб, элита йўлланмаси учун курашиш ниятида.

Таркибдаги ўзгаришлар ҳозирча юз бергани йўқ. Фақатгина вилоятнинг бош жамоаси “Нефтчи”дан ижара асосида олинган Алишер Файзуллаев, Нодирхон Камолов ва Жаҳонгир Дадабоев сингари ўйинчилар яна ўз клубига қайтади. Қолган футболчилар хусусида ҳозирча тайинли гап айтиш қийин. Ҳаммасига йиғин бошлангач ойдинлик киритиб борилади. Дарвоқе, “Цементчи” ҳар йили ўтказиб келинадиган анъанавий турнир – Ҳоким Кубогида иштирок этишни ўз режасига киритган. Шунингдек Тошкентда ўтказиладиган ПФЛ Кубогида ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика