RU

Последние новости

11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  22 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  25 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  24 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4

"CA"нинг ПФЛ олдидаги позицияси! Новости

"CA"нинг ПФЛ олдидаги позицияси!

Асосан ўзбек футболига ихтисослашган сайтимизни ўзбек футболининг бугунги ҳолати жуда қийнаяпти.
Кеча ҳамкасбларимиз, токи, ўнгланмас экан, қайтиб ўзбек футболи ҳақида ёзмасликларини айтиб ўтишди. Ўқувчилар эса биздан ҳам шуни талаб қилишди. Агар биз ҳам шу йўлдан борсак:

1. Аввало бунга ўқувчиларнинг ўзи рози бўлмайди, чунки ҳамманинг ўз клуби ҳақида ахборот ўқигиси келади. Шундоқ ҳам "Нега бизнинг клуб ҳақида ахборот йўқ?" деб нолийдиганлар кўп. Бунга аввало сиз рози бўлмайсиз.

2. Бу энг муҳими. Мабодо биз улар ҳақида ёзмай қўйсак, бу улар учун айни муддао. Ҳа, айнан улар учун. Уларнинг виждонини азоблайдиган мақола ёзмасангиз, уларнинг айбини кўрсатмасангиз, уларга яхши эмасми? Биз ҳақимизда ёзмасалар ҳам майли эди дейдиганлар қанча. Вилоят жамоаларига боринг, кўрасиз, бахтимизга бизга ТВ келмайди дейдиган клуб қанча. Ишни нафақат ПФЛдан, балки вилоят федерацияларидан, мактаблардан, туманлардан ҳам бошлаш керак. Айнан ўша ерларда бизни заҳарли чивин чақяпти, ПФЛга яра йиринглаб келяпти. Даво эса йўқ. Ҳар қандай вирусга қарши чиқманг, у вирус. Вирусларни эса яхшилаб тозалаш керак.

3. Аввало бугунги ОАВ ПФЛга қарши чиқишга тайёр эмас. Бериладиган саволларнинг аксарияти исбот талаб қилади. Исбот эса йўқ.

4. Биз ҳар доим ҳам қилаётган ишларимизни Сизга баён қилавермаймиз. Баъзи мутахассилар билан бирмабир гаплашиб, қилаётган ишлари яхшиликка олиб келмаслиги, бу якунда терма жамоага қимматга тушаётганини айтиб келамиз. Уларни ичида тушунаётгани ҳам бор. Мақолаларда нима учун таъсирли гаплардан фойдаланамиз-у, номларни ошкор этмаймиз. Номни ошкор қилсанг, у сизни судга бергиси келиб қолади. Лекин номини ошкор қилмаган, ҳолда мақолада ўша кишини чиройли тасвирлаб берсангиз, ўзи ҳақида ёзилганини билиб турган мутахассиснинг виждони чунонам қийналади, асти қўяверасиз. Ишонинг, бу иш беряпти. Келиб кечирим сўраганлар кўпайяпти. Биз ҳам шунчаки хабар бериш билан машғул эмасмиз.

5. Ундан кейин нима учун бирон муаммо бўлса, ҳамма сайтларга мурожаат қилади. Кечирасиз-ку, ўзбек футболини даволаш фақат 3та сайт бўйнида эмас. ТВ бор, қолаверса даромад кўраётган газеталар бор. Ана ўшаларнинг таъсир кучи каттароқ. Шундоқ ҳам ўзини зўрға эплаб юрган сайтлар имкон қадар ишлаяпти. Битта сайтдан иккинчи сайтга, иккинчисидан учинчисига комент ташлаб, сайтлар ўртасида уруш чиқараётганларни аввало йўқотишимиз керак. Мана шундай иллатлар ҳам бизнинг футболимизга зарар бўлиб хизмат қиляпти. Сиз-ку, бу ерда иккита сайт вакилларини уриштиряпсиз. Худди шундай тарзда, ўртада гап ташлайдиган ғийбатчилар, мураббий ва мутахассислар ўртасида низо келтириб чиқаришяпти. Бизнинг сайтни олқишламанг, лекин танқид ҳам қилишга ҳаққингиз йўқ. Биз ичимиздан нима ўтаётганини ўзимиз биламиз. Мана Хайрулла Холиқов ҳакамлар тўғрисида мақола ёзганидан кейин "Машъал" унга чиқиш эшикларини кўрсатишга мажбур бўлди. Агар яна шундай мақолалар ёзилишда давом этса, "Машъал"га қийин бўлиши ҳақида айтилди. Сиз аксар ҳолларда танқид қиладиган Холиқов, айнан сизлар учун ижод қилиш мақсадида клубдаги фаолиятига нуқта қўйди. Бу ерда у "Машъал"ни ҳам ўйлади. Буни қайси бирингиз биласиз, бир йил давомида қийналиб оиласини боқди, биров унга 1 кг гўшт ташлfб кетдими? Шундай экан, интернетчилардан кўп нарса талаб қилманг. Улар шундоқ ҳам қалбини, ижодини, ўзини футболимиз ривожига "тикиб" бўлганлар.

Сайтлар ўртасида низо келтириб чиқараётганлар диққатига, мен Олимхўжа Бўроновни ҳам, Зафар Қосимовни ҳам бирдек ҳурмат қиламан, инсон ва ҳамкасб сифатида. Баъзан айтишувлар бўлиб туради. Лекин жуда кам ҳолларда, буни фожеага айлантирманг. Кўпчилик мураббийлар бир-бири билан кўришмайдиган бир даврда, биз вақтимиз бўлган захоти ҳафтада бир маротаба йиғилиб футбол ўйнаймиз.

6. Бу айтмоқчи бўлганларимнинг ҳаммаси эмас. Ўзи шундоқ ҳам спорт шаҳарчасида жуда кўпчилик байрам қилиб юрган бир пайтда, мен аза тутиб юрибман. Илтимос, бизларни ҳам тўғри тушунинглар! Айнан шу хабарни чат қилганлар блок қилинади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика