RU

Последние новости

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  419 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  1 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

«CAFA Women’s Championship 2018»: Бугун матбуот анжумани ўтказилди Новости

«CAFA Women’s Championship 2018»: Бугун матбуот анжумани ўтказилди

Тошкентдаги миллий стадионида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси томонидан эртага старт оладиган «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақасида иштирок этувчи жамоалар мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

23 ноябрь куни старт оладиган турнирда Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон, Эрон ҳамда Қирғизистон миллий аёллар терма жамоалари иштирок этишади.Матбуот анжуманида Афғонистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Али Жавад Атайи, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров, Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Сулаймон Бобокалонов ҳамда Қирғизистон мураббийи Гульбара Уматалиева иштирок этишди.




Али Жавад Атейи (Афғонистон): “Мусобақага таклиф қилишгани учун рахмат. Мусобақага барча жамоалар оптимистик кайфият билан ташриф буюришган. Жамоамиз ёш, аммо, шунга қарамай энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз”.



Сулаймон Бобокалонов (Тожикистон): “Аввалроқ Токио олимпиадаси учун саралаш баҳсларида иштирок этдик. Мусобақа олдидан бир неча футболчиларимизда жароҳатлар бор. Бунгача жуда кўп турнирларда иштирок этдик ва ўйлайманки, CAFA мусобақаси ҳам бизга анча фойда бўлади”.



Гулбара Уматалиева (Қирғизистон): “Таклифингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Ҳозирда кўпчилик аёллар оилавий сабаблар туфайли футболдаги фаолиятини якунлаётгани учун, миллий терма жамоалар бундан азият чекаяпти. Шунинг учун ҳам, терма жамоаларда асосан ёш футболчилар ўйнаяпти. Бу мусобақалар эса, миллий терма жамоаларни кучайтириш учун ёрдам бериши мумкин. Асосий таркибдаги футболчилар асосан ёш футболчилар. Бундай мусобақалар эса катта тажриба олиб келиши мумкин. Ён қўшниларимиз билан бундай мусобақаларда кўпроқ иштирок этишни ва тажриба орттириш тарафдориман”.



Баҳром Норсафаров (Ўзбекистон): “Ўзбекистонга хуш келибсиз. Асосий мақсадимиз – миллий терма жамоага ёшларни саралаш. Мусобақага бир қанча ёш футболчиларни ҳам таклиф этганмиз ва бу улар учун Осиё чемпионати саралаши учун тайёрарлик вазифасини бажариши лозим. Чемпионат учрашувлари энди якунланди ва футболчилар бироз чарчашган. Аммо, шунга қарамай, ушбу мусобақада яхши иштирок этишни мақсад қилганмиз”.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика