RU

CAFA U-19 Championship 2022. Бугун Ўзбекистон охирги турни аутсайдерга қарши ўтказади (+жадвал) Новости

CAFA U-19 Championship 2022. Бугун Ўзбекистон охирги турни аутсайдерга қарши ўтказади (+жадвал)

Тожикистонда бўлиб ўтаётган 19 ёшгача футболчилар ўртасидаги ҳалқаро мусобақа бугун ўз ниҳоясига етади.

5 очко билан 3-ўринда турган Ўзбекистон охирги поғонадаги Афғонистонга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 18:00 да бошланади.

Мезбон ва жадвалда пешқадамлик қилаётган Тожикистон эса Эрон билан ўйнайди. Ушбу учрашув 21:00 га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров шогирдлари дастлабки икки турда Эрон (2:2) ҳамда Қирғиз Республикаси (0:0) билан дуранг ўйнади, кейин эса тожикистонликларни йирик (3:0) ҳисобда мағлуб этди.

1. Тожикистон – 7 очко (+2 тўплар фарқи)

2. Эрон – 5 очко (+4)

3. Ўзбекистон – 5 очко (+3)

4. Қирғиз Республикаси – 5 очко (-1)

5. Афғонистон – 0 очко (-8)

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика