RU

Последние новости

15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  2 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  2 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  91 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2

“CAFA U-16 championship”. Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари пойтахтимизга етиб келишди Новости

“CAFA U-16 championship”. Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари пойтахтимизга етиб келишди

Теги :  CAFA CUP
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти ва Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 3-10 июль кунлари пойтахтимиз тарихда биринчи марта минтақа чемпионатига мезбонлик қилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистоннинг 16 ёшгача бўлган терма жамоалари иштирок этишади.

Айни пайтда Афғонистон ва Тожикистон терма жамоалари пойтахтимизга етиб келишди. Уларни Тошкент аэропортида ЎФА мутасаддилари ва мухлислар кутиб олишди. Футболчилар ўзларига ажратилган меҳмонхоналарга жойлашишди.

“CAFA U-16 championship” мусобақасидан ўрин олган учрашувлар пойтахтимиздаги "Миллий" ва "Локомотив" стадионларида бўлиб ўтади.

Турнирнинг тақвими билан яна бир бор таништириб ўтамиз:


05.07.2018 17:00 Афғонистон – Ўзбекистон (“Миллий” стадиони)
05.07.2018 20:00 Қирғизистон – Тожикистон (“Миллий” стадиони)

07.07.2018 17:00 Ўзбекистон – Қирғизистон (“Миллий” стадиони)
07.07.2018 20:00 Тожикистон – Афғонистон (“Миллий” стадиони)

09.07.2018 16:45 Тожикистон – Ўзбекистон (“Локомотив” стадиони)
09.07.2018 20:30 Афғонистон - Қирғизистон (“Локомотив” стадиони)

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика