RU

Последние новости

21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  144 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  27 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

“CAFA U-16 championship” мусобақасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди Новости

“CAFA U-16 championship” мусобақасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Теги :  CAFA U-16 championship
Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан “CAFA U-16 championship” мусобақасига бу йил Тошкент шаҳри мезбонлик қилди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистоннинг 16 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган терма жамоалари иштирок этишди.

Мусобақага барча терма жамоалар ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда ташриф буюришганини мураббийлар штаби ўйинлар олдидан мухлисларга эслатиб туришди. Бир биридан муросасиз кечган баҳсларда Усмон Тошев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мазмунли ўйин кўрсатиб, барча меҳмон жамоалар устидан йирик ғалабаларга эришди.

Бугун турнирнинг сўнгги ўйинлари ниҳоясига етгач, ёпилиш ҳамда тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджонов, ОФК вакили Воҳид Кардани, ПФЛ Бош директори Омон Ғофуров, ЎФА Бош котиби Сардор Раҳматуллаев, ЎФА ва МОФА мутасаддилари ҳамда бошқа мартабали меҳмонлар иштирок этишди.


Умид Аҳмаджонов мусобақа ғолибига ҳамда иштирокчиларга кубок ҳамда медалларни топширар экан, барча жамоаларни чиройли ўйин ҳамда ижобий натижалар билан қутлаб, уларга келгуси мусобақаларда омад тилади. Шунингдек, меҳмон жамоалар мураббийлари мусобақани юқори даражада ташкил этгани учун МОФА Президенти ҳамда бошқа мутасаддиларга миннатдорчилик изҳор қилишди.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика