RU

Последние новости

12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  8 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  3 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  63 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  30 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  17 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  6 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  4

CAFA Nations Cup 2023. Тожикистон терма жамоаси қайдномаси маълум Новости

CAFA Nations Cup 2023. Тожикистон терма жамоаси қайдномаси маълум

Хорватиялик мутахассис Петар Сегрт бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси мураббийлар штаби Марказий Осиё футбол ассоциацияси шафелигида 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтадиган "CAFA Nations Cup 2023" мусобақаси учун терма жамоа таркибини эълон қилди.

Марказий Осиё футбол ассоциациясининг Миллатлар Кубогига тайёргарлик кўриш ва иштирок этиш учун Тожикистон терма жамоаси таркибига 26 нафар футболчи – 3 нафар дарвозабон, 10 нафар ҳимоячи, 9 нафар ярим ҳимоячи ва 4 нафар ҳужумчи киритилган.

Тожикистон терма жамоаси 29 май, душанба куни Душанбе шаҳрида "CAFA Nations Cup 2023" турнирига тайёргарликни бошлайди. 31 май, чоршанба куни терма жамоамиз Тошкентга йўл олади ва мусобақа олдидан йиғин ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё футбол ассоциациясининг Миллатлар кубогида Тожикистон терма жамоаси "А" гуруҳида иштирок этади. Жамоанинг рақиблари Туркманистон (11 июнь), Уммон (14 июнь) ва Ўзбекистон (17 июнь) терма жамоалари бўлади.

Тожикистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup 2023" мусобақаси учун таркиби:

Дарвозабонлар: Рустам Ятимов, Муҳриддин Ҳасанов (иккиси – "Истиқлол"), Шоҳруҳ Қирғизбоев ("Хўжанд");

Ҳимоячилар: Вахдат Ханонов ("Персеполис", Эрон), Ахтам Назаров ("Андижон", Ўзбекистон), Зоир Жўрабоев ("Нефтчи", Ўзбекистан), Манучеҳр Сафаров ("Локомотив", Ўзбекистон), Мехрубон Каримов ("Самгурали", Грузия), Сиёвуш Асроров, Табрез Исломов, Далер Имомназаров, Содиқжон Қурбонов (барчаси – "Истиқлол"), Холмурод Назаров ("Равшан");

Ярим ҳимоячилар: Парвизжон Умарбоев ("ЦСКА-1948", Болгария), Амирбек Жўрабоев ("Кедах", Малайзия), Муҳаммажон Раҳимов ("Насаф", Ўзбекистон), Комрон Турсунов (ТРАУ, Ҳиндистон), Хусрав Тоиров ("Шахтёр", Украина), Муродали Акназаров ("Антальяспор", Туркия), Алишер Жалилов, Эҳсони Паншанбе, Алижони Айни (барчаси – "Истиқлол");

Ҳужумчилар: Манучеҳр Жалилов, Шервони Мабатшоев (иккиси – "Истиқлол"), Нуриддин Ҳамрокулов ("Регар-ТадАЗ"), Муҳаммадали Азизбоев ("Хосилот").

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика