RU

Последние новости

22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  4 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  3 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  27 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  11 18:57Жарред Брэнтуэйт - "Реал"нинг мақсади  2 18:29"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади  0 18:00"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди  3 17:35"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  3 17:01Бабаян терма жамоадан нега "чопгани", футболни ким сабаб тугатгани ҳақида - Санжар Турсунов  4 16:47Суперлига-2025. Энг қиммат легионерлар ТОП-10  10

“CА” Инчеонда, Чемпион бўлмасдан ортга қайтиш йўқ! Новости

“CА” Инчеонда, Чемпион бўлмасдан ортга қайтиш йўқ!

7 соатлик парвоздан сўнг биз ўрин олган ҳаво лайнери Осиё олимиадаси маркази, Инчеон шаҳрига келиб кўнди.
Менимча об ҳаво, Жанубий Кореядаги машинаю, бинолар сизга қизиқ бўлмаса керак. Менга ҳам. Унда нима киламиз, ижод, терма жамоамиз билан кун кўрамиз. Бу ерда нафақат футбол, балки спортнинг  бошқа турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтади. Биз спортнинг 32 тури бўйича медаллар учун кураш олиб борамиз Футболдан ташақари вақтимизни спортнинг бошқа турларига ҳам ажратамиз. Шахсан менга бокс, теннис, кураш, дзюдо каби спорт турларини тасвирга тушириш ёқади. Қолаверса айнан шу мусобақалар фаворити ҳисобланамиз. Спортга оид хабар ва қизиқарли фотогалереяларни olamsport.com сайтида томоша қиласиз.

Бу ерни “бардак” қилиш ниятим йўқ. Демак, бошладикми? Ҳозиргина аэропортга қўндик. Тошкент ва Инчеон орасидаги фарқ 4 соатни ташкил қилади. 7:15да Инчеон халқаро аэропортига учиб келганимизда Тошкентда соат тунги 3 эди. Уйқу йўғида ижод қилишга не етсин. Тошкентда сўнгги текширувдан ўтишим қизиқ бўлди. Багаж тўла техникани кўрган ходим, ТВданмисиз
дея мурожаат қилди.

- Йўқ, футбол сайтидан.
-Қайси?
- championat.asia
- Ўзимизнинг championat.asia ми?
- Ҳа.
- Ия, Нодирхўжа. Мен ҳам авваллари Чемпионда ишлаганман.
Ҳодимнинг бейжигига разм солдим, Ҳамза Ёқубов. - Ия, ака. Яхшимисиз. Мен ўқир эдим сизни ўша пайтлар.
- Омад, яхши етиб олинглар.

Дунё тор деб шунга айтишадида. Биз билан бир рейсда Тожикистон футболчилари ҳам учдилар. Бугун жойлашиб олай, буёгига пухта режа асосида ишланади.

Афсуски видео съёмкага менга рухсат берилмаган. Қоидага кўра уч тоифадаги рухсатномадан бирини танлашим керак, булар ёзувчи, сураткаш ва оператор.

Табиийки мен сурат олишим керак. Шу билан бирга ёзувчига яратилган шароитлардан ҳам фойдаланишга ҳаққим бор. Аммо лекин, бироқ деганларидек, видеонинг ҳам иложиси бор. Ёдингизда бўлса янги аппарат олганлигимни мақтанган эдим. Ана ўша фотоаппаратда HD сифатда видео олишингиз мумкин. “Ола Нортой” деманг. Алишер Навоий номидаги киносаройида деярли ҳамма кинолар ҳозирда фотоаппарат орқали суратга олиняпти. Насиб қилса мен ҳам амаллайман. Ёдимдан кўтарилибди, Инчеонга Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси матбуот котиби Шавкат ака Жалилов билан бирга келдик. Биздан ташқари яна тўрт нафар ОАВ вакиллари 17 сентябрь куни учиб келадилар. Улар орасида устозим Анвар Илёсов ва тв оператор Рамиз акани биламан. Қолган икки киши билан энди танишамиз. Афсуски мусобақада ОАВ борасида энг сўнгги ўринлардамиз. Жами 9700 нафар журналист, шулардан 2700 нафари маҳаллий Осиё олимпиадасида ижод килади. Сон бўйича биз сўнгги ўринлардамиз. Афсуски спортга шунча пул ажратилаётган пайтда ОАВ назардан четда қолиб кетаётганлиги ачинарли. Ахир ОАВ эмасми сиз килаётган ишларни реклама қилиб берадиган?

Мавзудан четламай. 2011 йилдаги Осиё Кубоги фаолиятимга пойдевор кўйган эди. Жуда катта тажриба майдони эди мен учун. Бугун эса Осиё ўйинларини қоқ марказидаман. Шуни айтишим керакки, кейинги Осиё ўйинлари 5 йилдан кейин бўлиб ўтади. Ҳозирча мезбон сифатида Вьетнам танлаб олинган. Аммо улар мезбонликдан бош тортишга яқин турибдилар. Агар бизда ҳам айрим критериялар кўриб чиқилса, 2023 йилги мусобақага мезбонлик қилиш имкониятига эга бўлишимиз мумкин. Кейинги мусобақа 5 йилдан сўнг бўлиб ўтади. Сабаби энди Осиё ўйинлари дунё олипиадасига тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши лозим.

Бу битиклар ердан накд 10 км тепаликда ёзилди. Ҳар куни хабар ва интервьюлардан ташқари, худди Москвада бўлгани каби кундалик ёзишга ваъда бераман. Ҳозирча хайр, бироз ухлаб олай. Самолётда нима учундир ҳечам ухлай олмайман...

Нoдирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика