Бухоролик мухлислар Тошкентга боради
17 ноя 2017 13:55
Новости
Бухоролик мухлислар Тошкентга боради
Маълумки, ушбу ҳафтада олий лиганинг 29-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Улуғбек Бақоев бошқарувидаги “Бухоро” жамоаси Тошкентга сафар уюштириб, “Бунёдкор” билан куч синашади. Мазкур учрашувга бухоролик ашаддий ишқибозлар ҳам ташриф буюриб, ўз севимли жамоасини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган. Шу боис “Бухоро” ишқибозлар клуби пойтахтга бориш учун махсус транспорт ташкил этишни режалаштирмоқда. Агарда Сиз ҳам “Бунёдкор” – “Бухоро” ўйинига боришни истасангиз, бугун (17 ноябрь) соат 17:00да “Бухоро спорт мажумаси”га (фаввора) бориб, рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бухоролик мухлислар 19 ноябрь куни эрта тонгда Тошкент томон йўлга чиқади.
Қўшимча маълумот учун телефонлар:+998 91-415-78-51, +998 93-474-71-51
“Бухоро” матбуот хизмати.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии