RU

Последние новости

22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  0 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  1 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6

“Бухоро”да мураббийлар ўзгариши ички муҳитга қанчалик таъсир қилгани, Суперлигада ўйнаб кета олмаётганининг сабаби, ПРО-Лигадаги интрига ҳақида – Даврон Исоқов билан суҳбат Новости

“Бухоро”да мураббийлар ўзгариши ички муҳитга қанчалик таъсир қилгани, Суперлигада ўйнаб кета олмаётганининг сабаби, ПРО-Лигадаги интрига ҳақида – Даврон Исоқов билан суҳбат

ПРО-Лига тоифасида ҳар йили тажрибали ҳужумчи сифатида гавдаланиб келаётган Даврон Исоқов жорий мавсумни “Бухоро” клубида ўтказмоқда.

32 ёшли футболчи ПРО-Лигада қайси клубда ўйнамасин тўпурарлик қилишдан ташқари жамоасининг Суперлига йўлланмасини қўлга киритишида катта хисса қўшади. Шу боис ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўйган жамоалар Исоқовни таркибга қўшиб олишга уринади. Мавсум аввалида “Истиқлол” жамоасидан “Бухоро”га кўчиб ўтган Даврон янги клуби сафида ҳам ўзини кўрсатмоқда. Унинг ҳисобида ҳозирча 5та гол мавжуд. Кеча “Хоразм” билан ўтган ўйинда бухороликлар ўз майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Даврон Исоқов мазкур учрашувда дубл қайд этди. Ўйиндан кейин тажрибали ҳужумчи билан суҳбатлашдик.



- Даврон, аввало жамоангизнинг узоқ кутилган ғалабаси билан табриклаймиз. “Хоразм”га қарши кечган баҳс ҳақида фикрингиз қандай?
- Табрик учун раҳмат! Бугунги ғалаба билан мен ҳам бухоролик футбол ишқибозларини табриклайман. Хабарингиз бор, бешта ўйиндан бери ғалаба қозона олмасдан келаётгандик. Ушбу ёқимсиз анъанага чек қўйиш учун астойдил тайёргарлик кўргандик. Яратганга шукур, кўзлаган мақсадимизга эришдик. Омадимиз ҳам келди. Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, ўйин кутилганидек қийин кечди. “Хоразм” муносиб қаршилик кўрсатди.

- Охирги вақтларда “Бухоро” битта соф ҳужумчи билан ўйнамоқда. Бу сизга қийинчилик туғдирмайдими?
- Қандай тактика асосида ўйнашимизни мураббийлар штаби ҳал қилади. Менинг вазифам ҳар қандай холатда ҳам майдонга чиқиб ўз ишимни бажариш.

- Ҳар йили ПРО-Лигада тўпурарлар рўйхатидан ўрин эгаллаб келасиз. Бу йилги чемпионатда ўз олдингизга бу борада қандай мақсадларни қўйгансиз?
- Энг аввало мен учун биринчи навбатда жамоа манфаати туради. “Бухоро”нинг олдига Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Шундай экан мақсадга эришиш учун мен ҳам қўлимдан келганича ёрдам беришга харакат қиламан. Голни ким уриши унчалик аҳамиятсиз. Асосийси жамоамнинг ғалабаси. Негаки, киритган голингиз жамоага ғалаба келтирмаса, ўзизга ҳам татимайди.

- Ҳар мавсум ПРО-Лигада тўпурарлик маҳоратингизни намойш этиб келасиз. Аммо негадир Суперлигада барқарор ўйнаб кетиш насиб этмаяпти. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?
- Тўғриси, Суперлигада менга шу кунгача имконият беришмади. Ҳар йили қайсидир жамоа билан элитага чиқамиз. Кейин қишки йиғинларда мураббийлар умуман бошқа ҳужумчиларни таклиф этиб, уларга ишонч билдиришади. Бундай холатга охирги йиллард кўникиб ҳам қолдим. Лекин мураббийлар Суперлигада ҳам худди ПРО-Лигадаги каби ишонч билдиришса, бемалол ўйнаб кета олишимга ишонаман.



- “Бухоро”да бош мураббийнинг ўзгариши жамоанинг ички муҳитига қанчалик таъсир ўтказди?
- Мураббий ўзгаргани билан ички муҳит ўша ўша.

- Анвар Бердиев бош мураббий бўлгач, жамоанинг ўйин услуби ва тактикаси ҳам ўзгардими?
- Албатта, ҳар бир мураббийнинг футболга ўз қараши бўлади. Анвар Қурбоновичнинг ҳам ўз тактик услуби бор. Қайсидир маънода ўзгариш бўлди дея оламан.

- Жамоангизнинг Суперлигага қайтиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Олдиндан тайинли фикр билдириш қийин. Чемпионат энди бошланди. Ҳали мавсум узоқ вақт давом этади. Менимча ҳамма нарса кузда ҳал бўлади. Шуниси аниқки, ҳозир бирорта жамоани ҳам кучсиз деб бўлмайди.

- Бу йилги ПРО-Лига ҳақида фикрингиз қандай?
- Чемпионат ҳар йилгидан-да анча қизиқарли ўтмоқда. Ҳар бир ўйин жуда қийин кечмоқда. Ўзига яраша интрига юза келган. Шундан ҳам билса бўладики, ПРО-Лига савияси ошганини.

- Яқинда ижтимой тармоқларда ЎзПФЛ “Бухоро”дан ўтган йилги қарздорликларни белгиланган муддатда бартараф этмагани учун 3 очко олиб ташлайди деган хабарлар пайдо бўлди. Бу янгилик жамоанинг руҳиятига салбий таъсир ўтказган бўлса керак?
- Бу ҳақда сира ўйлаганим йўқ. Менимча ҳамма майдонда бор кучи билан харакат қилмоқда. Қолганини вақт кўрсатади.

- “Бухоро” учун муваффақиятсиз якунланган ўйинларда жамоага нима етишмади? Омадми ёки жамоа босим остида қолиб кетдими?
- Менимча босим ҳозир ҳар бир жамоада бор. Чунки ҳеч ким осонликча таслим бўлишни истамаяпти. “Бухоро”га озгина омад ҳам келмади деб ўйлайман.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика