RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

"Бухоро" янги футболчиларни таништирди Новости

"Бухоро" янги футболчиларни таништирди

"Бухоро" футбол клуби жамоага янги таклиф қилинган футболчилариниинг тақдимот маросимини ўтказди.

Ёшлар марказида ташкиллаштирилган ушбу тадбирда Бухоро вилояти ҳокимлиги вакиллари, клуб раҳбарияти ва ОАВ вакиллари қатнашишди. Бухоро футбол клуби вице-президенти Жамол Шуҳратович сўзга чиқиб бу йил Бухоро футболи учун жуда муҳим йил эканлиги, клуб ташкил топганига 30 йил тўлганги билан барчани табриклаб, "Бухоро" мухлислари билан фахрланишларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Шундан сўнг жамоага келган футболчиларга тантанали равишда футболкалар топширилди. Тадбир охирида жамоа бош мураббийи Бахтиёр Аъзамовичга сўз берилди.

Бахтиёр Ашурматов: Барчани яқинлашиб келаётган Наврўз айёми билан табриклайман, сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларизга тинчлик хотиржамлик тилайман ва умид қиламанки жамоага таклиф қилинган йигитлар раҳбарият ишончини, мураббийлар ишончини оқлашади ва мухлисларга манзур бўладиган жанговор футбол намойиш этишади. Клуб раҳбариятига тайёргарлик жараёнида, селекция жараёнида катта ердам килишгани учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Жамоамиз мухлислари бизни доим қўллаб қувватлаб туришса, биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз.Ишонч учун раҳбариятга ва жамоамиз мухлисларига миннатдорчилик билдираман.

Футболчиларга қуйидаги рақамдаги футболкалар топширилди:

2 - Иван Фатич (Черногория)
3 - Азамат Исроилов
7 - Иван Нагаев
9 - Асадбек Собиржонов
10 - Фирдавс Асадов
12 - Нодиржон Ашурматов
17 - Жамолиддин Убайдуллаев
29 - Володимир Баенко (Украина)
33 - Тоҳиржон Шамшитдинов
35 - Раҳимжон Давронов
46 - Хуршид Ходжаев
70 - Акрам Баҳритдинов
79 - Жаҳонгир Абдумўминов
90 - Артём Кулеша (Россия)
99 - Достон Ибрагимов

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика