“Бухоро” яна Тошкентда йиғилди
21 фев 2019 10:30
Новости
“Бухоро” яна Тошкентда йиғилди
Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги “Бухоро” жамоаси маълум муддатлик таътилдан сўнг, 19 февралдан яна пойтахтда йиғилди.
Ушбу йиғин жамоанинг чемпионат олдидан сўнгги босқич тайёргарлик йиғини бўлади.
Режага кўра, бухороликлар 23 февраль куни “Қўқон-1912” жамоаси билан назорат-синов учрашувида майдонга тушади. Шунингдек яна бир нечта ўртоқлик ўйинлари ташкил этилиши кўзда тутилган.
“Бухоро”нинг ушбу йиғини 1 мартга қадар давом этади. Сўнгра жамоа Бухородаги қароргоҳига қайтади.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии