RU

Последние новости

11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  0 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  11 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  6 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  17 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  6 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   2 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  0 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  4 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  49 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  287 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  6 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  1 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5

Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади Новости

Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.

"Бухоро" – "Хоразм" 1:1  
11 март 2026. Бухоро, "Бухоро ФА" стадиони. 19:45
Ҳакамлар: 
Абдурашид Худойберганов, Ойбек Бобоев, Атҳам Суннатов, Нурбек Шералиев
VAR: Никита Мустафин
AVAR: Розиябону Юсупова
Назоратчи: Рустам Бобомуродов
Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев.

Голлар: Владимир Родич 36, - 1:0. Азизжон Аҳроров 49, - 1:1 (Элзио Лохан). 

"Бухоро": 12.Умиджон Ҳамроев, 2.Велько Филипович, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Хуршидбек Мухторов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 17.Жавоҳир Рўзиев, 25.Шерзод Эсанов (21.Михеил Башелеишвили, 83), 27.Муҳаммад Йўлдошев, 78.Владимир Родич, 88.Доминик Бегич (22.Асадбек Жўрабоев, 67), 97.Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Нодирбек Аҳмаджонов, 5.Сардор Қулматов, 11.Темур Мамасиддиқов, 14.Алишер Хайруллаев, 42.Кирил Тодоров, 70.Оғабек Маҳмадаминов.

"Хоразм": 33.Никола Стошич, 2.Диёрбек Ортиқбоев, 6.Аббосжон Отахонов, 7.Темурбек Исмоилов, 10.Янис Лери (97.Бубакар Траоре, 83), 13.Элзио Лохан, 15.Азизбек Пирмуҳаммадов, 22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 25.Матия Ром, 79.Азизжон Аҳроров, 96.Рафаэль Сабино.
Захира: 3.Равшанбек Султонов, 6.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 8.Нодирбек Абдухолиқов, 13.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 17.Даниил Нуғмонов, 20.Данила Ежов, 70.Султонбой Исмоилов, 88.Аброр Хўсинов.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзодбек Убайдуллаев 7, Жавоҳир Рўзиев 53, Азизжон Аҳроров 58, 



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+3. Ўйин тугади. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди 

83. Ўзгариш. "Хоразм". Лери ўрнига Траоре тушди 

83. Ўзгариш. "Бухоро". Эсанов ўрнига Башелеишвили тушди

80. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолди 

77. Зарба! Эсановнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Стошич тўпни ушлаб олди 

72. Зарба! Аҳроровнинг зарбаси йўлига Мухторов тўғаноқ бўлди! 

67. Ўзгариш. "Бухоро". Бегич ўрнига Жўрабоев тушди

66. Зарба! Аҳроровнинг зарбаси ноаниқ кетди 

58. Огоҳлантириш. "Хоразм". Азизжон Аҳроров 

58. Зарба! Лоханнинг зарбасидан кейин Ҳамроев тўпни ушлаб олди 

57. Хавфли вазият! Йўлдошевнинг зарбасини Убайдуллаев дарвозага тўғрилашга уринди, барибир ноаниқ чиқди! 

53. Огоҳлантириш. "Бухоро". Жавоҳир Рўзиев 

49. "Бухоро" бу мавсумда биринчи марта гол ўтказиб юборди. 

49. ГОЛ! Азизжон Аҳроров! Чап қанотдан Элзио Лохан олдинга ўтиб қулайроқ вазиятда турган шеригига тўпни узатди, Аҳроров икки ҳимоячи орасидан тўпни дарвозага йўллади - 1:1. 

46. ЗАРБАААА! Эсановнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпни Убайдуллаев яқин масофадан ноаниқ йўллади! 

46. Иккинчи тайм бошланди


45+4. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 1:0. 

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди 

45. Хавфли вазият! Родичнинг чиройли тўп узатишидан кейин Убайдуллаев бирга бир вазиятга чиқиб кетишга яқин келди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. 

43. Зарба! Равшан Хайруллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди

36. ГОЛ! Владимир Родич! Аутдан Жўрабеков отган тўпни Филипович боши билан дарвоза яқинига оширди, ҳимоячидан қайтган тўпни Родич чиройли зарба билан даровзага йўллади - 1:0. 

35. "Бухоро"да жарима тўпи, Муҳаммад Йўлдошевнинг дарвозага берган зарбасидан кейин Стошич тўпни қайтарди! 

24. Иккала жамоа ҳам эҳтиёткор ўйнамоқда, хавфли вазиятлар деярли йўқ

19. Зарба! Владимир Родичнинг зарбасидан кейин Стошич тўпни қайтарди! 

15. Хавфли вазият! Родич ва Бегичнинг фаоллигидан кейин "Хоразм" дарвозаси ёнида хавфли вазият содир этилди, Сабино тўпни майдон ташқарисидан чиқариб юборди.

13. ЗАРБААА! Жўрабековнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Эсанов боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ! 

7. Огоҳлантириш. "Бухоро". Шаҳзодбек Убайдуллаев 

5. "Хоразм"нинг ҳужуми, Аҳроровнинг жарима майдонига узатган тўпини Филипович қайтарди. 

5. Зарба! Хайруллаевнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:45да бошланади. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

+5   
11 мар 21:21:46
barselona7
Бугун дуранглар куними дейман. Бугунги иккита учрашув ҳам нурсиз дуранг билан тугади. Бу ҳам дуранг сари кетмоқда.
+4   
11 мар 20:41:30
Baxrom Ramazanov
БУХОРОДА АЙНИ ВАК,ТДА -3-4 БУЛИШИГА К,АРАМАЙ ШУНЧА ИШК,ИБОЗ БУХОРО ВА ХОРАЗМДАН, К,ОЙИЛ.УЙИН ЗУР БУЛЯПТИ, ЗУРИ ГОЛИБ БУЛСИН.
+4   
11 мар 19:22:30
SERGIO RAMOS
Omad Buxoroyi Sharifga
+3   
11 мар 21:23:07
Azizjon
BU UYINXAM DURRANG BULADI )))))
+3   
11 мар 19:54:44
LEVERPUL.
BUUUUUUXXXXXXOOOORRRRROOOOOOO
+3   
11 мар 19:15:18
Улугбек Рахимов
Омад чиройли уйин ва албатта галаба кутамиз , Бухоро
+2   
11 мар 21:41:51
Jamshid Qurbanov
Ikkala jamoaga ham keyingi uyinlarda omad!
+2   
11 мар 20:36:52
SUPERMEN SUPERMEN
BUXORO BAPESH G'ALABA KUNETON FAQAT
+2   
11 мар 19:55:55
LEVERPUL.
Ответ на комментарий пользователя Умидбек Бабаджанов
Олга Хоразм
Olg'a XORAZM... Faqat bugun emas.........
+2   
11 мар 19:46:09
Умидбек Бабаджанов
Олга Хоразм
+1   
11 мар 22:27:31
Zayniddin
Хоразм ФК захираси оз экан
   
11 мар 22:06:39
Ихтиёр
Бухорога уйин яхши хужумчи спорт формасида эмас бегич ,убайдуллаев вазиятларни фойдалана олмаяпти
   
11 мар 21:42:12
SERGIO RAMOS
Buxoro axmoqona gol o‘tkazib yubordi mayli nima ham derdik
   
11 мар 21:41:24
barselona7
Туркия чемпионатига ўхшаб кетяпти. Асосан чемпионликка даъвогар клублар ютишади қолганлар эса ҳадлан ташқари дуранг ўйнашади.
   
11 мар 21:40:13
Latifjon Mamasidiqov
Стадиондаги товушни баладрок бериглар хурматли ТВ ходимлари
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика