Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди
04 окт 18:58
Новости


Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди
Суперлига.
"Бухоро" - "Пахтакор" 0:4 (ТУГАДИ)
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Ёрдамчи ҳакамлар: Артём Калинин, Элнур Дониёров
Захира ҳаками: Муҳаммадали Бахтиёров
Назоратчи: Олег Дачев
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR: Адҳам Рихсибоев
Комиссар: Диёр Хотамқулов
Гол: Башар Ресан (Муҳаммадқодир Ҳамралиев) 28, 0:1, Фламарион (Игорь Сергеев) 39, 0:2, Игорь Сергеев 80, 0:3, Игорь Сергеев (Достон Ҳамдамов) 85, 0:4
"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов, 5.Сардор Қулматов (с), 6.Равшан Ҳайруллаев (25.Фране Чиряк, 62), 10.Азизбек Амонов, 17.Жавоҳир Рўзиев ( 8.Анваржон Жўраев,46), 22.Тома Табатадзе, 27.Муҳаммад Йўлдошев (97.Шахбоз Жўрабеков,62) 33.Йосип Томашевич, 88.Доминик Бегич (19.Билол Туплиев, 90+2), 95.Нодирбек Аҳмаджонов
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 9.Амирбек Саидов, 11.Иброҳим Нўмонов, 14.Алишер Ҳайруллаев, 93.Марко Колакович,
"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Хожиакбар Алижонов, 9.Иброҳим Ибрагимов, 10.Азизбек Турғунбоев (15.Ҳожимат Эркинов, 86), 11.Игорь Сергеев (18.Бобир Абдихолиқов,86), 21.Башар Ресан ( 17.Достонбек Ҳамдамов,70) 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев (с), 50.Фламарион ( 4.Заид Тахсин, 75), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов
Захира: 19.Жонатан Луиз, 2.Беҳрузбек Асқаров, 20.Дилшод Абдуллаев, 77.Дилшод Саитов, 80.Беҳруз Ўктамов
Огоҳлантириш: Сардор Қулматов ("Бухоро") 43, Иззатилло Пўлатов ("Бухоро"), Тома Табатадзе ("Бухоро"), Умар Адҳамзода ("Пахтакор") 56
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90+7. Учрашув якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.
90. ЗАРБА. Бу сафар Абдихолиқовнинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Орада маълум вақт "Бухоро"га ўйнаш имконини берган "Пахтакор" яна устунликни қўлига олди.
88. ЗАРБА. Хожимат Эркиновнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди
86. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Игорь Сергеев ўрнига Бобир Абдихолиқов, Азизбек Турғунбоев ўрнига Хожимат Эркинов тушди.
85. ГОЛ. Игорь Сергеев боши билан "Бухоро"га ўзининг мавсумдаги 16-голини урди. "Пахтакор"нинг ўйиндаги 4-голига муаллифлик қилди.
80. ГОЛ. Игорь Сергеев жамоадошининг узатмасини қабул қилиб олди, олдинга чиқиб кетган Отабек Боймуродовни ҳам алдади ва дарвозани ишғол қилди.
77. ЗАРБА. Шаҳбоз Жўрабековнинг зарбаси хавфли чиқди.
75. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Фламарион ўрнига Заид Таҳсин тушди.
70. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Башар Ресан ўрнига Достонбек Ҳамдамов тушди.
68. "Бухоро"дан кетма-кет ҳужумлар. Тома Табатадзенинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.
66. Устунлик тўлиқ мезбонларда.
64. ЗАРБА. Бегичнинг зарбасини Назаров ушлаб олди.
62. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Муҳаммад Юлдашев ўрнига Шаҳбоз Жўрабеков, Равшан Хайруллаев ўрнига Фране Чиряк тушди.
56. Майдонда тўқнашувдан сўнг келишмовчилик юзага келди. Иззатилло Пўлатов, Тома Табатадзе, Умар Адҳамзода огоҳлантирилди.
46. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Жавоҳир Рўзиев ўрнига Анвар Жўраев тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
43. ОГОҲЛАНТИРИШ. Сардор Қулматов, "Бухоро"!
39. ГОЛ. Игорь Сергеевнинг қулай узатмасидан сўнг Фламарион "Бухоро" дарвозасига иккинчи голни урди.
33. Амонов кескинлик юзага келтирмоқчи бўлди.
28. ГОЛ. "Пахтакор" учрашувда ҳисобни очди. Бурчакдан тўп ўйинга киритилди, Ҳамралиев тўп учун курашда устун келди, тўп Ресанга келиб тушди. У аниқ зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
20. Ғайрат Жўраев ВАР мониторида вазиятни кўргач пенальти йўқлигини билдирди. Ўйин давом этади.
18. Сергеевни "Бухоро" ҳимоячилари жарима майдончаси ичида йиқитишди. Пенальти белгиланиши мумкин. Ҳакам ВАР монитори олдига борди.
15. Жамоалар эхтиёткорликка эътибор қаратишмоқда.
9. "Бухоро" рақиб дарвозаси олдида хавфли вазия яратишга ҳаракат қилиб кўрди.
3. Ресаннинг зарбаси хавфли чиқди.
- Ўйин бошланди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келди.
- Ўйин бошланишига барча нарса тайёр.
Похожие новости

Комментарии