RU

Последние новости

10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  3 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  28 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  3 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  9 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  42

“Бухоро” – “Пахтакор” ўйинидан олдин қизиқарли маълумотлар Новости

“Бухоро” – “Пахтакор” ўйинидан олдин қизиқарли маълумотлар

Хабарингиз бўлса керак, 21 октябрь, шанба куни олий лиганинг 25-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур ўйиндан олдин қуйида эътиборингизга қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Мазкур баҳсни турнинг марказий ўйини десак хато бўлмайди. Чунки Улуғбек Бақоев шогирдлари ўз мухлислари қаршисида фақат ва фақат ғалаба учун майдонга чиқиши турган гап. Табиийки “шерлар” ҳам сафардан имкон қадар очко билан қайтиш учун борини беради.

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини мухлисларга ортиқча таништириб ўтишнинг хожати бўлмаса керак. Олий лиганинг доимий иштирокчиларидан бири бўлган “Пахтакор” Ўзбекистоннинг 11 карра чемпиони ҳисобланади. Шунингдек жамоа Ўзбекистон Кубогини ҳам 11 маротаба қўлга киритган.

“Шерлар” 2000 йилги чемпионатда энг паст натижасини қайд этган 7-ўрин.

Мухлисларга яхши маълумки, айни дамда ушбу жамоани Шота Арвеладзе бошқариб келмоқда. “Пахтакор” жорий йилги чемпионат ўйинларида ҳозиргача 44 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. 2-ўриндаги “Насаф” ҳисобида эса 47 очко мавжуд. Бундан кўриниб турибдики, тошкентликлар кумуш медалларини қўлга киритиш учун охиригача курашади. Лекин бу йўлда уларга осон бўлмаслиги аниқ. Сабаби “шерлар”ни  олдинда “Бунёдкор” ва “Локомотив”га қарши муҳим ўйинлар кутиб турибди.  Маълумот учун Шота Арвеладзе шогирдлари чемпионатнинг ўтган турида ўз уйида “Қўқон-1912”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. “Бухоро” эса “Шўртан” майдонидан муҳим уч очко билан қайтди. 

“”Пахтакор” тўпурари Игорь Сергеев бўлиб турибди. 24 ёшли ҳужумчининг активидаги голлари сони 10тани ташкил этмоқда. Худди шунингдек “Бухоро” ҳужумчиси Иван Нагаев ҳам ҳозиргача рақиблар дарвозасига 10та тўп киритган.

“Бухоро” ва “Пахтакор” жамоалари шу кунга қадар ўзаро 49 маротаба тўқнаш келган. Бу борада яққол устунлик тошкентликлар томонида эканлигини кўриш мумкин. Сабаби “шерлар” 34та ўйинда муваффақият қозонган бўлса, “Бухоро” жамоаси 6 учрашувда ғалаба қозонган. Қолган 9та баҳсда томонлар ўзаро дурангга имзо чеккан. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, “Бухоро” ўзаро ўйинларда жами 27 очко тўплаган. “Пахтакор” ҳисобида эса 111 очко мавжуд.

 Тўплар нисбати эса 34-105 ни кўрсатмоқда. Бухороликларнинг “Пахтакор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 2:0. Аксинча “Пахтакор”да бу борада кўрсаткич – 8:0 эканлигини кўриш мумкин.


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИГА НАЗАР

30.05.1992 йил

“Пахтакор” – “Нурашфон” 1:0

26.08.1992 йил

“Нурафшон” – “Пахтакор” 2:0

08.06.1993 йил

“Нурафшон” – “Пахтакор” 0:0

26.08.1993 йил

“Пахтакор” – “Нурафшон” 2:0

03.07.1994 йил

“Нурафшон” – “Пахтакор” 3:3

07.09.1994 йил

“Пахтакор” – “Нурафшон” 3:2

27.05.1995 йил

“Пахтакор” – “Нурафшон” 1:1

09.09.1995 йил

“Нурафшон” – “Пахтакор” 0:3

27.05.1996 йил

“Пахтакор” – “Нурафшон” 0:1

30.09.1996 йил

“Нурафшон” – “Пахтакор” 0:0

08.07.1997 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 1:0

16.08.1997 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0

21.06.1998 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 1:2

14.08.1998 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 5:2

23.05.1999 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1

26.10.1999 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2

14.06.2000 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 4:3

03.08.2000 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:2

27.07.2001 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1

17.11.2001 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 3:2

13.04.2002 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:5

02.11.2002 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:0

02.04.2003 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 2:3

07.10.2003 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 1:0

15.03.2004 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:3

05.11.2004 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 4:0

11.04.2005 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:8

02.11.2005 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0

11.06.2006 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2

05.08.2006 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:0

30.04.2007 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:1

21.10.2007 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 5:1

26.06.2008 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2

18.09.2008 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0

01.03.2009 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:0

09.11.2009 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 1:1

14.04.2011 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 1:0

24.09.2011 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:0

15.03.2012 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:1

21.11.2012 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 4:1

04.07.2013 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 1:0

04.08.2013 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1

15.05.2014 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:0

29.10.2014 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 4:0

03.04.2015 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 3:1

16.08.2015 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:2

01.04.2016 йил

“Бухоро” – “Пахтакор” 0:0

13.08.2016 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 1:1

12.05.2017 йил

“Пахтакор” – “Бухоро” 2:1

21 октябрь, шанба. 25-тур. 

“Бухоро” (Бухоро) – “Пахтакор” (Тошкент)

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент).

Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент).

Захира ҳаками: Исоқ Ибрагимов (Нукус).

Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.


“Бухоро” матбуот хизмати.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика