"Бухоро" мухлислари пешқадамликни сақлаб қолишди
21 апр 2016 10:24
Новости
"Бухоро" мухлислари пешқадамликни сақлаб қолишди
"Бухоро" жамоаси аста-секинлик билан турнир жадвалида юқорироқ пағоналардан жой олмоқда. "Бухоро" 5-турда ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилиб йирик 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсни бевосита стадиондан туриб кузатиш учун 21118 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу рақамлар 5-тур учун рекорд саналади. Бухоролик мухлислар 1,3 ва 5-турларда тенгсиз теб топилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бухоролик мухлислар 1-тур "Бухоро"-"Олмалиқ" (2:0) учрашувида 18352 нафарни, 3-тур "Бухоро"-"Пахтакор" учрашувида 22571 нафарни ташкил қилиб, 2012 йилдан буён чемпионатимизда сақланиб келаёдган ўз рекордларини янгилашган эди.
Ушбу учрашувлардан кейин кўпчилик мухлис ва мутахасислар, 1 -турда очилиш учрашуви бўлганлиги сабабли, 3-турда рақиб "Пахтакор" бўлганлиги сабабли мухлислар ташрифи юқори бўлди дея тахмин қилишган эди. Лекин бухоролик мухлислар 5-турда "Андижон" га қарши кечган баҳсда ҳам стадионни тўлдириб ўтиришди.
"Бухоро" ПФК жамоага ишонч билдириб, стадионга ташриф буюрган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигини билдиради.
5-тур. Томошабинлар:
1.«Бухоро» (Бухоро) – «Андижон» (Андижон) – 5:2. 21118 томошабин.
2.«Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент) – 2:2. 19318 томошабин.
3.«Навбаҳор» (Наманган) – «Шўртан» (Ғузор) – 3:1. 4351 томошабин.
4.«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 1:0. 3856 томошабин.
5.«Нефтчи» (Фарғона) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 0:1. 1924 томошабин.
6.«Металлург» (Бекобод) – «Обод» (Тошкент) – 2:1. 1797 томошабин.
7.«Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 4:2. 1306 томошабин.
8.«Локомотив» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) – 3:1. 1050 томошабин.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии