"Бухоро" — "Машъал" учрашуви қаерда бўлади?
24 апр 2025 22:53
Новости
"Бухоро" — "Машъал" учрашуви қаерда бўлади?
Суперлига 8-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Машъал" ўйини 3 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Бухоро клубининг уй стадиони мавсумга тайёр бўлмаганлигидан келиб чиқиб, у рақибини "Жар" стадионида қабул қилиш бўйича келишувга эришган. Клубларнинг U21 жамоалари иштирокидаги беллашув эса Бухорода ўтказилади.
"Бухоро" сўнгги ўйинини Кубок доирасида "Локомотив"га қарши ўтказди ва учрашув Бухорода ташкиллаштирилди. "Бухоро ФА" майдонида Суперлига ўйинлари ўтказилмаётганига стадиондаги прожекторлар сабаб бўлиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии