"Бухоро" клуби пахта теримида иштирок этди
05 окт 2015 16:23
Новости
"Бухоро" клуби пахта теримида иштирок этди
Ҳаммага маълум-ки, миллий чемпионатимизда 24-турдан сўнг танафус юзага келди. Бу танаффус Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Баҳрайнга қарши ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги-2019 саралаш босқичи доирасидаги учрашуви муносабати билан вужудга келган.
Жамоамиз навбатдаги турга тайёргарликни пойтахтда давом эттиришмоқда.
Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда пахта йиғим-терими авжига чиққан. Танафусдан фойдаланган ҳолда “Бухоро” ПФК ҳам ушбу йиғим-теримида бевосита иштирок этди. Тошкент вилояти, Ўрта-Чирчиқ туманига қарашли пахта далаларидан бирида клуб ходимлари, футболчилар ва мураббийлар дала заҳматкашларига ёрдам беришди. Далада спорт соҳасидагилар ва қишлоқ хўжалиги ходимлари ёнма-ён пахта теришди ва давлатимиз пахта хирмонига ўз улушларини қўшишди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии