RU

Последние новости

07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  3 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  2 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  6 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  6 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22

Бухоро давлат университети жамоаси Биринчи лигада иштирок этади Новости

Бухоро давлат университети жамоаси Биринчи лигада иштирок этади

Университетлар қошида ташкил этилаётган футбол жамоалари тобора катта футболга яқинлашмоқда дейиш мумкин.

20 февраль куни Фарғона давлат унирвеситети Биринчи лига иштирокчисига айланганди. Эндиликда Бухоро давлат университети Лига томонидан ўтказиладиган мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бухоро ДУ 2023 йил Бухоро вилояти ички мусобақасида муносиб иштирок этиб, якунда ғолибликни қўлга киритган. Университет жамоаси Лига Уставига асосан барча талабларни бажаришга эришди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7-апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-115-сонли Қарорида давлат олий таълим муассасаларида уларнинг моддий-техника базасидан келиб чиқиб, футбол бўйича доимий фаолият юритувчи секциялар фаолиятини йўлга қўйиш, давлат олий таълим муассасаларидаги мавжуд спорт иншоотлари ва футбол майдонларининг доимий фаолият кўрсатишини таъминлаш чораларини кўриш, ҳар бир давлат олий таълим муассасасининг футбол ва футзал бўйича жамоалари бўлиши ҳамда олий таълим муассасалари рейтингини аниқлашда мазкур ҳолатлар инобатга олинишини назарда тутиш алоҳида кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси олий таълим муассасалари қошида спорт жамоалари ташкил этилишини қўллаб-қувватлайди ва бугунги санани ҳам ўзи учун тарихий саналардан бири сифатида эътироф этади. Ўз навбатида Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидовга футболга бўлган эътибори учун миннатдорчилик билдирамиз.

Бухоро давлат университетининг мини футбол жамоаси 2022 йилда ўтказилган Coca-Cola Students Cup мусобақасида иштирок этган бўлиб, унинг республика босқичида чорак финалга қадар этиб борганди. Ишонамизки, университет эндиликда катта футболда ўз ўрнига эга бўлиб боради.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика