RU

Последние новости

12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  4 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  18 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  10 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  8 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  19 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

"Бухоро" аёллар жамоаси бош мураббийи 0:10 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Севинч" 20та гол уриши керак эди" Новости

"Бухоро" аёллар жамоаси бош мураббийи 0:10 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Севинч" 20та гол уриши керак эди"

Аёллар чемпионати 9-тури доирасидаги "Севинч" - "Бухоро" учрашувида 10:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Юсуф Ражабов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳаво жуда ҳам иссиқ бўлди. Баҳс соат 18:00да бошланди, иккинчи таймда қуёш ботганидан кейин ўйин тезроқ бўлди. Агар янада кечроқ бўлганида яхшироқ бўларди. "Севинч" таркибини биласиз терма жамоа асосини ташкил этади. Бизда бўлса 16 ёшли қизлар ўйнашди, 6 нафар футболчимизда жароҳат олган, шу боис ёшларни ўйнатишга мажбур бўлдим. Биринчи таймнинг ўзида "Севинч" классни кўрсатди. "Севинч"га омад тилайман.

- "Севинч"нинг таркиби жиҳатидан олиб қарасак, 10:0 ҳисоби нормал ҳолатми?

- Йўқ, "Севинч" бугун 20та гол уриши керак эди. Тўғрисини айтаман. Шойимова ҳамда Карачик энг зўр футболчилар. Шундай ўйинчилар кўпайса чемпионат савияси ўсади, терма жамоага фойда бўлади. "Севинч" биздан савия жиҳатидан икки бош юқори эди.

- "Бухоро" танаффусда кийим алмаштириш хонасига кирмади...

- Кийим алмаштириш хонасига кириб кўринг, жуда иссиқ. Шароит ёмон эмас, шунчаки иссиқ. У ерга кирганидан кўра ташқарида салқинда ўтирганимиз яхши эди.


Номоз Чориев суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика