RU

Последние новости

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  2 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  5 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  8 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  9 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  49 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  21 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  3 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

"Бухоро" аёллар жамоаси бош мураббийи 0:10 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Севинч" 20та гол уриши керак эди" Новости

"Бухоро" аёллар жамоаси бош мураббийи 0:10 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Севинч" 20та гол уриши керак эди"

Аёллар чемпионати 9-тури доирасидаги "Севинч" - "Бухоро" учрашувида 10:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Юсуф Ражабов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳаво жуда ҳам иссиқ бўлди. Баҳс соат 18:00да бошланди, иккинчи таймда қуёш ботганидан кейин ўйин тезроқ бўлди. Агар янада кечроқ бўлганида яхшироқ бўларди. "Севинч" таркибини биласиз терма жамоа асосини ташкил этади. Бизда бўлса 16 ёшли қизлар ўйнашди, 6 нафар футболчимизда жароҳат олган, шу боис ёшларни ўйнатишга мажбур бўлдим. Биринчи таймнинг ўзида "Севинч" классни кўрсатди. "Севинч"га омад тилайман.

- "Севинч"нинг таркиби жиҳатидан олиб қарасак, 10:0 ҳисоби нормал ҳолатми?

- Йўқ, "Севинч" бугун 20та гол уриши керак эди. Тўғрисини айтаман. Шойимова ҳамда Карачик энг зўр футболчилар. Шундай ўйинчилар кўпайса чемпионат савияси ўсади, терма жамоага фойда бўлади. "Севинч" биздан савия жиҳатидан икки бош юқори эди.

- "Бухоро" танаффусда кийим алмаштириш хонасига кирмади...

- Кийим алмаштириш хонасига кириб кўринг, жуда иссиқ. Шароит ёмон эмас, шунчаки иссиқ. У ерга кирганидан кўра ташқарида салқинда ўтирганимиз яхши эди.


Номоз Чориев суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика