RU

Последние новости

12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  1 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  12 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  4 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  68 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  34 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  19 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  23 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  7 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3

"Бухоро" аёллар жамоаси бош мураббийи 0:10 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Севинч" 20та гол уриши керак эди" Новости

"Бухоро" аёллар жамоаси бош мураббийи 0:10 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Севинч" 20та гол уриши керак эди"

Аёллар чемпионати 9-тури доирасидаги "Севинч" - "Бухоро" учрашувида 10:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Юсуф Ражабов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳаво жуда ҳам иссиқ бўлди. Баҳс соат 18:00да бошланди, иккинчи таймда қуёш ботганидан кейин ўйин тезроқ бўлди. Агар янада кечроқ бўлганида яхшироқ бўларди. "Севинч" таркибини биласиз терма жамоа асосини ташкил этади. Бизда бўлса 16 ёшли қизлар ўйнашди, 6 нафар футболчимизда жароҳат олган, шу боис ёшларни ўйнатишга мажбур бўлдим. Биринчи таймнинг ўзида "Севинч" классни кўрсатди. "Севинч"га омад тилайман.

- "Севинч"нинг таркиби жиҳатидан олиб қарасак, 10:0 ҳисоби нормал ҳолатми?

- Йўқ, "Севинч" бугун 20та гол уриши керак эди. Тўғрисини айтаман. Шойимова ҳамда Карачик энг зўр футболчилар. Шундай ўйинчилар кўпайса чемпионат савияси ўсади, терма жамоага фойда бўлади. "Севинч" биздан савия жиҳатидан икки бош юқори эди.

- "Бухоро" танаффусда кийим алмаштириш хонасига кирмади...

- Кийим алмаштириш хонасига кириб кўринг, жуда иссиқ. Шароит ёмон эмас, шунчаки иссиқ. У ерга кирганидан кўра ташқарида салқинда ўтирганимиз яхши эди.


Номоз Чориев суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика