RU

Последние новости

08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  0 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  6 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  17 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  50 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2

«Бутун умр «Милан» мухлиси бўлиб қоламан». Златан хайрлашув нутқида нималар деди? Новости

«Бутун умр «Милан» мухлиси бўлиб қоламан». Златан хайрлашув нутқида нималар деди?

А Серия 38-тури доирасидаги «Милан» - «Верона» (3:1) ўйинидан кейин «россонерлар» билан хайрлашуви эълон қилинган Златан Ибрагимович «Сан-Сиро»даги хайрлашув нутқида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилганини маълум қилди.

«Бутун умр «Милан» мухлиси бўлиб қоламан. Ҳозирги ҳолатда ҳаяжон кучли, нафас олишим ҳам қийин, аммо ҳаммаси жойида. «Сан-Сиро»дан шунчалик кўп хотиралар қолаяптики... Бошида у менга меҳр берди, кейин эса – бахт.

Оиламга сабр учун раҳмат дейман. Иккинчи оилам – ўйинчилар, мураббийлар, ходимлардан ҳам миннатдорман. Мухлисларга ҳам чин юракдан ташаккуримни билдираман. Футбол билан хайрлашиш фурсати етди, аммо сиз билан эмас», - дейди 41 ёшли швециялик ҳужумчи.

Маълумот учун, Златан профессионал фаолиятини 1999 йилда бошлаган. У «Милан»дан ташқари, «Мальме», «Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед», «Лос-Анджелес Гэлакси» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика