Бускетс ЛаЛига раҳбариятини танқид қилди
05 мар 2018 12:11
Новости
Бускетс ЛаЛига раҳбариятини танқид қилди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ЛаЛиганинг 27-тур учрашувида "Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан (1:0) сўнг, ЛаЛига раҳбариятини танқид қилди.
"Чарчоқ сезилмагунча ўйинда устунлик қилдик. Дам олиш учун вақт етмади ва учиш чўзилди, аммо шунга қарамасдан майдонга тушдик. Аввалги ўйинимиз чоршанба куни ўтганида яхши бўлар эди. Футболчи дам олгани ва яхши ухлагани тезда билинади. Баҳона ўйлаб топишни ёмон кўраман, бироқ биз ғалаба қозондик, шу сабабли бу гапларни айтишим мумкин" - дейди Бускетс.
"Барселона" ўзининг аввалги ўйинини пайшанба куни тунда ўтказди. "Атлетико" билан ўйин эса 3 кундан сўнг бўлиб ўтди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии