RU

Последние новости

16:40U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  2 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  3 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  2 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  20 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  5 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4

Бускетс "Барселона" сафидаги 700-учрашувини ўтказди Новости

Бускетс "Барселона" сафидаги 700-учрашувини ўтказди

Фақат Месси ва Хавида ўйинлар сони уникидан кўпроқ.

"Барселона" ярим ҳимоячиси ва сардори Серхио Бускетс Испания Суперкубоги ярим финали доирасидаги "Реал Бетис"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. Бу испанияликнинг "кўк-анорранглилар" либосидаги 700-ўйини бўлди.

2008 йилдан буён "Барселона" сафида тўп тепаётган 34 ёшли Бускетс бундай кўрсаткичга эришган каталонияликлар тарихидаги учинчи футболчига айланди. 

"Кўк-анорранглилар"нинг амалдаги бош мураббийи Хави "Барселона" сафида 767 та ўйин ўтказган бўлса, Лионель Месси ҳисобида 778 та ўйин бор.

Бускетс 700 та ўйиннинг 465 тасини Испания чемпионатида, 129 тасини Чемпионлар Лигасида, 73 тасини Кубокда, 19 тасини Испания Суперкубогида, 6 тасини Европа Лигасида, 5 тасини клублар ўртасидаги ЖЧда, қолган 3 тасини эса Европа Суперкубогида ўтказган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика