RU

Последние новости

16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  0 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  1 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  8 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  4 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  14 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  6 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  4 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11

"Бунёдкор"нинг хорижлик легионери: "Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти" Новости

"Бунёдкор"нинг хорижлик легионери: "Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти"

"Бунёдкор" жамоасида кўрикдан ўтаётган қирғизистонлик футболчи Одилжон Абдураҳмонов клуб матбуот хизматига фикрларини билдириб ўтди.

"Навбаҳор фарм"га қарши ўйинда нафақат рақиб, балки майдонга қарши ҳам курашдик, десам муболаға бўлмайди. Зеро, биз Тошкентда ҳам Фарғонага келганда ҳам сунъий қопламали майдонда машғулот ўтказаётгандик. Шунинг учун майдонга мослашиш анча қийин кечди. Мен рақибни менсимай ўйнадик, демаган бўлардим. Шахсан ўзим бу ҳақда умуман ўйлаганим йўқ. Чунки мен «Навбаҳор фарм» қай даражадаги жамоалигини билмайман. Шу боис учрашувда боримни бериб ҳаракат қилдим. Ғалаба қозона олмаганимизнинг яна бир сабаби, футболчилар ҳали бир-биримизни тўлиқ тушуна олмаганимиз бўлса керак. Боиси, таркибда янги ўйинчилар бор. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда вазиятни ўнглаймиз.

Шу кунга қадар "Бунёдкор" сафида ўртоқлик ўйинларида майдонга тушаётгандим. "Ҳоким Кубоги" орқали қайсидир маънода расмий дебютимни нишонладим дейишим мумкин. Фаолиятим давомида бу каби турнирларда ўйнамагандим. Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти, дея оламан. "Бунёдкор"да мени илиқ қабул қилишди. Бошида бироз қийналдим, аммо ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Жамоага тўлиқ мослашдим, десам бўлади",- дейди футболчи. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика