RU

Последние новости

19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  34 19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  13 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  13 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  7 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5

"Бунёдкор"нинг хорижлик легионери: "Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти" Новости

"Бунёдкор"нинг хорижлик легионери: "Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти"

"Бунёдкор" жамоасида кўрикдан ўтаётган қирғизистонлик футболчи Одилжон Абдураҳмонов клуб матбуот хизматига фикрларини билдириб ўтди.

"Навбаҳор фарм"га қарши ўйинда нафақат рақиб, балки майдонга қарши ҳам курашдик, десам муболаға бўлмайди. Зеро, биз Тошкентда ҳам Фарғонага келганда ҳам сунъий қопламали майдонда машғулот ўтказаётгандик. Шунинг учун майдонга мослашиш анча қийин кечди. Мен рақибни менсимай ўйнадик, демаган бўлардим. Шахсан ўзим бу ҳақда умуман ўйлаганим йўқ. Чунки мен «Навбаҳор фарм» қай даражадаги жамоалигини билмайман. Шу боис учрашувда боримни бериб ҳаракат қилдим. Ғалаба қозона олмаганимизнинг яна бир сабаби, футболчилар ҳали бир-биримизни тўлиқ тушуна олмаганимиз бўлса керак. Боиси, таркибда янги ўйинчилар бор. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда вазиятни ўнглаймиз.

Шу кунга қадар "Бунёдкор" сафида ўртоқлик ўйинларида майдонга тушаётгандим. "Ҳоким Кубоги" орқали қайсидир маънода расмий дебютимни нишонладим дейишим мумкин. Фаолиятим давомида бу каби турнирларда ўйнамагандим. Фаолиятимда янги саҳифа очиляпти, дея оламан. "Бунёдкор"да мени илиқ қабул қилишди. Бошида бироз қийналдим, аммо ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Жамоага тўлиқ мослашдим, десам бўлади",- дейди футболчи. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика