RU

Последние новости

22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  58 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0

"Бунёдкор"нинг туркманистонлик легионери "Локомотив" билан ўйиндан кейин нималар деди? Новости

"Бунёдкор"нинг туркманистонлик легионери "Локомотив" билан ўйиндан кейин нималар деди?

"Бунёдкор" жамоаси ўз майдонида кечган Тошкент дербисида ғалабани бегона қилмади.

Ўтган турдаги "Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан сўнг руҳий томонлама тиклана олган "қалдирғочлар" дербида "темирйўлчилар"дан устун келди. Баҳсдан сўнг тур безагига айланган голлардан бирини урган "Бунёдкор"нинг туркманистонлик легионери Селим Нурмурадовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Мен бу онларни тезроқ келишини кутгандим. Гол урганимдан кейин ўзимга бўлган ишонч ортишини билардим. "Локомотив" дарвозасига тўп киритдим ва жамоамга фойда келтирдим. Биринчи гол доим ёқимли бўлади. "Пахтакор" билан ўйиндан кейин олдимизда фақат битта вазифа қолганди. У ҳам бўлса ғалаба қозониш ва мухлислар олдида айбимизни ювиш. Эндиликда қолган учрашувларда максимал очко жамғаришимиз лозим. 

Ҳа, мавсум бошида жароҳат олиб сафдан чиққандим. Карантин даврида тикланишга катта эътибор бердим. Тезроқ тузалишни ва яшил майдонга қайтишни чин дилдан хоҳладим. Бу дамларни ўтказиш жуда қийин бўлди. Вадим Карленовичга билдираётган ишончи учун катта раҳмат айтиб қоламан. Унинг ишончини сўндирмаслик учун бор кучимни ишга соламан",- дейди Селим Нурмурадов.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика