"Бунёдкор"нинг "Олимпик" билан ўйинлардаги ёқимсиз анъанаси давом этди
22 июн 07:55
Новости
"Бунёдкор"нинг "Олимпик" билан ўйинлардаги ёқимсиз анъанаси давом этди
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 12-турида ўз майдонида "Олимпик"ни қабул қилди.
Муросасиз ўтган ўйинда ғолиб номи аниқланмади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди. Бу икки жамоа ўртасидаги бешинчи ўйин сифатида тарихга кирди. Мазкур беллашувларнинг 4 тасида дуранг, 1 тасида эса Тимур Кападзе шогирдларининг қўли баланд келган. "Бунёдкор" эса учинчи мавсумдирки "Олимпик"ни мағлубиятга учрата олаётгани йўқ.
"Қалдирғочлар" навбатдаги учрашувини 27 июнь куни "Пахтакор"га қарши ўтказса, "Олимпик" 25 июнь санасида "Сурхон" билан тўқнаш келади.
Комментарии