RU

Последние новости

09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  26 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  17 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1

"Бунёдкор"ни ким тубга тушириб юборди? Новости

"Бунёдкор"ни ким тубга тушириб юборди?

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди ва Вадим Абрамовнинг "Бунёдкор"даги фаолияти ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

— Айримлар Абрамов "Бунёдкор"ни жарликдан олиб чиққани учун терма жамоага тайинланди, дейди. Мен футбол ичидаман ва битта савол бермоқчиман: клуб қачон тубга тушиб кетган эди? Академияси бор, тайёр кадрлари бор клубни ким тубга тушириб қўйди, мен тушунмайман. Ва Абрамов нимасини олиб чиқди? У тайёр гул, лолаларни узадиган боғбон бўлиб келди.

"Бунёдкор" тубдамас эди. Тўғри, молиявий аҳволи ёмон бўлиши мумкин. Лекин, "қалдирғочлар" ва "Насаф"нинг ўз йўли бор. Ўйинчисиз қолиб кетган тақдирида ҳам янги футболчилар чиқиб турадиган академияси бор. Ўша ёшлар билан Суперлигадан тушиб кетиш ҳақида ўйламаса ҳам бўлади. Абрамов келди, шу футболчиларни ўйнатди. Нимаси тубдан олиб чиқиш?

Мен Карленовичнинг "Нефтчи"даги, "Локомотив"даги ишларини яхши эслайман. Нима оламшумул иш қилганди? "Бунёдкор"га, балки, бошқа мутахассис келса, бундан яхшироқ натижа қайд этарди. Тубдан олиб чиқмоқчи бўлса, у "Андижон"га борсин ва 4 ё 5-ўринга олиб чиқсин, "Бухоро"га борсин. "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" мураббийга барча шароитни яратиб берадиган клублар, мен унинг ойлигини ҳам биламан. Кечирасиз, бу тубдан олиб чиқиш дейилмайди.

Диёр Имомхўжаев: "Хавотир Абрамов тайинланганда бошланганди"

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика