RU

Последние новости

12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  0 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  3 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  12 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  3 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  13 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  6 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0

“Бунёдкор”да ёшлар ва аёллар жамоалари тақдирланди ФОТО Новости

“Бунёдкор”да ёшлар ва аёллар жамоалари тақдирланди ФОТО

12 январь куни Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубида ёшлар ва аёллар жамоаларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор, Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги ёш “қалдирғочлар” 2017 йилги Ўзбекистон чемпионати ёшлар биринчилиги баҳсларини аъло даражада ўтказишиб, якунда ғолибликни қўлга киритишганди. Шунингдек, “Бунёдкор” аёллар жамоаси ҳам ортда қолган мавсумни совриндовлар қаторида якунладилар. Элмира Ғуломова бошчилигидаги аёлларимиз чемпионат-2017 якунига кўра, бронза медалларига эга чиқишганди.

Бугун, “Бунёдкор” стадионида ушбу икки жамоани тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва “Бунёдкор” футбол клуби бош директори Муроджон Алиев иштирок этди.

- 2017 йилда ёшлар жамоамиз бизни жуда хурсанд қилди. Улар мавсумни яхши савияда ўтказишиб, қатор ғалабаларга эришишди ва якунда ёшлар биринчилиги ғолиблигини қўлга киритишди. Келажагимизни – ёшлар билан қурамиз. Чунки жамоанинг эртаси айнан Сизларнинг қўлингизда. Шунингдек, аёллар жамоамиз ташкил этилганига кўп вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамасдан улар илк совринларини қўлга киритишди. Бу жамоамиз йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Ўйлайманки, 2018 йил якунида улар янада юқорироқ марраларни забт этишади, - деди Муроджон Алиев.

Шундан сўнг, “Бунёдкор” ёшлар жамоасига кичик олтин, аёллар жамоасига бронза медаллари билан тақдирландилар. Шунингдек, яқиндаги “Бунёдкор” футбол мактабига қабул қилинган янгийўллик Комилжон Исмоиловга ҳам тантанали равишда жамоа либоси топширилди.

Хабарингиз бор, куни кеча Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда “Маҳалла Ҳайрия жамғармаси” ўртасида ўзаро меморандум имзоланган эди. Ушбу меморандум ижросини таъминлаш мақсадида, “Бунёдкор” футбол клуби ҳам ўзига яқин бўлган “Навбаҳор” маҳалласи аҳолиси билан яқин муносабатларни ўрнатди. Тадбирга “Навбаҳор” маҳалласи фаоллари таклиф этилиб, ўзига хос суҳбат қурилди. Кўпни кўрган, тажрибаси катта нуроний отахонларнинг маслаҳат ва фикрлари тингланди.



"Бунёдкор" ёшлар ва аёллар жамоасини тақдирлади (ВИДЕО)



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика