RU

Последние новости

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  11 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  6 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  149 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

“Бунёдкор”чиларнинг Мустақиллик табриги Новости

“Бунёдкор”чиларнинг Мустақиллик табриги

Теги :  Бунёдкор
Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамини нишонлаш арафасида турибмиз.

Ўзбекистон чемпионатларининг беш карра ғолиби, мамлакат кубогининг тўрт карра соҳиби, Осиё Чемпионлар лигасининг икки карра ярим финалчиси Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Сизни энг азиз ва улуғ байрамимиз – Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!

Юртимизнинг 25 йиллик тўйи муносабати билан “қалдирғочлар”нинг Истиқлол билан тенгдош – 25 ёшли футболчилари Шаҳзодбек Нурматов ва Шоҳрух Гадоев ўзининг байрам табрикларини изҳор этиб, барча юртдошларимизни Истиқлол билан муборакбод этади.


Шаҳзодбек НУРМАТОВ (“Бунёдкор” ФК ҳужумчиси):
- 1 сентябрь арафасида диёримиз янада чирой оча бошлайди. Юртимиз кўчаларида ҳақиқий байрам нафаси ҳукм суради. Барча ҳамюртларимизни кўтаринки кайфиятда учратасиз. Фурсатдан фойдаланиб, ҳамма ўзбекистонликларни байрам билан қутлайман! Барчага сиҳат-саломатлик, бахт-саодат тилаб қоламан!
Жаннатмакон Ўзбекистон заминида таваллуд топганим учун Яратганга доимо шукр қилиб яшайман. Юртимиз довруғини янада ошириш, байроғимизни бундан-да юқори чўққиларга олиб чиқиш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

Шоҳрух ГАДОЕВ (“Бунёдкор” ФК ярим ҳимоячиси):

- Барча юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан табриклайман! Барчага тинчлик-тотувлик, омад ва олам-олам қувончлар тилайман!
Истиқлол байрами ҳаётимиздаги энг катта айём, деган фикримга барча ватандошларимиз қўшилсалар керак. Ҳамиша ишингиз бароридан келсин, азизлар! Ҳаммангизнинг барча орзу-умидларингиз ушалишини тилаган ҳолда, Ўзбекистонни байрам шукуҳи ҳеч қачон тарк этмасин, деган ниятдаман!
Юртимиз футболини халқаро ареналарда ўз ўрнига эга бўлиши ва юксак марраларни забт этишига қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика