“Бунёдкор” ёшларидан навбатдаги йирик ғалаба
22 янв 2014 13:59
Новости
“Бунёдкор” ёшларидан навбатдаги йирик ғалаба
Александр Мочинов бошқарувидаги “Бунёдкор” ёшлар жамоаси бугун 2-лигаси иштирокчиси “Сергели” клуби билан назорат учрашуви ўтказди.
Учрашувда бир неча янги футболчилар билан ҳаракат қилган ёшларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Ёш “қалдирғочлар” кўригида иштирок этаётганлар орасида Фарҳод Саъдуллаевнинг ҳатти-ҳаракатлари алоҳида ажралиб турди. У бутун ўйин давомида фаол ҳаракат қилиш билан биргаликда рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олди. Яна икки голга Зокиржон Нурматов ва Владислав Нуриев муаллифлик қилишди.
Ёшларимиз бунгача Қозоғистоннинг БИИК клубини 7:0, “Олмалиқ” ёшларини 6:0, ёш “темирйўлчилар”ни 5:0, “Қўқон-1912”ни 1:0 ва Жамбулнинг “Тараз” жамоаси ўринбосарларини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди.
“Бунёдкор” ёшлари келаётган якшанба куни “Тараз” ўринбосарлари билан яна бир бор назорат учрашувида куч синашади.

championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии