RU

Последние новости

09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  0 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  1 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  1 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  11 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0

"Бунёдкор": “Ёшлар доим назоратимизда!” Новости

"Бунёдкор": “Ёшлар доим назоратимизда!”

Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи 2-тур доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” - “Металлург” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Мурод Отажонов ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарар экан, “Ёшлар доим назоратимизда!”, деган жумлани ишлатди.

Боиси, шу куни бир йўла икки нафар тарбияланувчи, ҳали 18 ёшни қарши олиб улгурмаган Наримон Аҳмаджонов ва Улуғбек Кенжаев “Бунёдкор” сафидаги дебют учрашувини ўтказди. 

Мурод Нодирович бошчилигидаги мураббийлар штаби 2023 йилги мавсум учун таркибни шакллантиришда тажрибали футболчилар билан бир қаторда иқтидорли ёшларга ҳам эътибор қаратди. Наримон Аҳмаджонов ва Улуғбек Кенжаев шу эътиборнинг самараси дейиш мумкин. Мураббийлар нафақат ўринбосарлар, балки ЎзПФЛ ва Тошкент футбол ассоциацияси доирасидаги мусобақаларда иштирок этаётган барча “Бунёдкор” жамоаларини тўлиқ кузатиб бормоқда. Жамоалар сафидаги иқтидорли ўйинчилар асосий таркиб машғулотларига таклиф этилмоқда. Сўзимизга ёрқин мисоллардан яна бири, Амир Тўрақулов. 2022 йилги мавсумда ҳатто ўринбосарлар таркибида 1 дақиқа ҳам тўп сурмаган иқтидорли ярим ҳимоячи Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи 1-тур доирасида “Нефтчи”га қарши баҳсда “қалдирғочлар” сафидаги илк учрашувини ўтказди. 

Ваҳоланки, мавсум аввалида “Бунёдкор”нинг U-19 Республика чемпионатида иштирок этадиган жамоаси учун рўйхатдан ўтказилган. Тўрақуловнинг иқтидорини сезган мураббийлар асосий таркиб машғулотларига жалб қилди ва бугунги кунда бош жамоанинг доимий аъзосига айланган. Амир бу йил 19 ёшни қарши олади. Ўринбосарлар сардори Александр Зевадинов ҳам мунтазам равишда акалари билан машғулотларда қатнашмоқда. Шунингдек, Бобур Ёрбеков, Миркамол Аннаматов, Судайсий Жўрабоев, Мирсаид Турсунматов ва Абдуфаттоҳ Фозилжонов сингари иқтидорлар ҳам Мурод Отажонов бошчилигидаги мураббийлар штабининг назоратида бўлиб туриши билан қаторда, асосий таркиб машғулотларига таклиф этилмоқда. Бемалол айта оламизки, келажак ишончли қўлларда. Бугун асосий таркибдаги акаларининг ортидан келаётган иқтидорли ёшлар яқин келажакда “Бунёдкор”нинг устунига айланишади. Ва албатта бунда мураббийларнинг узоқни кўзлаб иш олиб бораётгани асосий омил десак муболаға бўлмайди.

“Бунёдкор” академияси доимо бош жамоа пойдевори бўлиб қолади!


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика