“Бунёдкор” январь ойида БААда йиғин ўтказади
28 дек 2019 16:05
Новости
“Бунёдкор” январь ойида БААда йиғин ўтказади
Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган “Бунёдкор” жамоаси айни пайтда Тошкентда шуғулланмоқда.
Бугун “қалдирғочлар” дастлабки йиғин доирасида “Насаф”га (1:1) қарши назорат баҳси ўтказди. Мазкур йиғин доирасида Абрамов жамоаси 30 декабрь куни “Локомотив” билан ҳам назорат беллашуви ўтказишни режалаштирган. “Локо”га қарши ўтказиладиган назорат учрашувидан кейин Абрамов футболчиларга янги йил байрами муносабати билан қисқа таътил беради.
Янги йилда эса жамоа янги мавсумга тайёргарликни давом эттириш учун хорижга йўл олади. Иккинчи йиғин БААда ташкил этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга маълум қилди. БААдаги йиғин доирасида “Бунёдкор” қатор назорат ўйинларини ўтказишни мўлжалламоқда.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии