"Бунёдкор": Хорижлик мураббий ва футболчиларга қўйилган таъқиқ олиб ташланди
19 фев 2021 12:23
Новости
"Бунёдкор": Хорижлик мураббий ва футболчиларга қўйилган таъқиқ олиб ташланди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тегишли қўмитаси қарорига кўра, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 5 февраль куни "Бунёдкор" ва бир қатор клубларга 2021 йилги мавсумда легионер футболчилар ҳамда мураббийларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйган эди.
"Мусобақаларни ўтказиш регламенти"нинг 6.27-бандига мувофиқ, легионер футболчи хизматидан фойдаланаётган клуб йилда бир марта хорижлик ўйинчини рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов амалга ошириши белгиланган. Куни кеча "Бунёдкор" футбол клуби 2019-2020 йилги мавсумларда жамоа шарафини ҳимоя қилган легионерлар учун амалга оширилмаган тўловларни ЎзПФЛнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб берди. Шунга кўра, ЎзПФЛ "Бунёдкор"га қўйилган тақиқни олиб ташлади ва энди жамоа бемалол хорижлик футболчи ёки мураббийни 2021 йилги мавсум учун рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Реклама
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Комментарии