RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  5 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

"Бунёдкор-W" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби Новости

"Бунёдкор-W" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби

13 апрель куни аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Суперкубоги ўйини бўлиб ўтди.

Унда ўтган йилги чемпионатда кумумш медалларни қўлга киритган “Севинч” клуби амалдаги чемпион “Бунёдкор-W”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашув муросасиз ва кескин курашлар остида ўтди. Жамоа дастлабки бўлимнинг 39-дақиқасида ҳисобда олдинга ўтиб олди, ажойиб комбинациядан сўнг Малика Бурхонова рақиб дарвозасини ишқол қилди. Биринчи бўлим деярли мезбонлар устунлигида ўтди. Уларнинг ҳисобни тенглаштириш учун кўплаб уюштирган ҳужумлари бесамар кетди.

Иккинчи бўлим янада кескин давом этди. "Севинч" футболчиларининг озроқ сусткашлиги ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборишига сабаб бўлди. “Бунёдкор W” жамоасининг голини 56-дақиқада Людмила Карачаик урди.

Шундай қилиб, учрашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келди, 1:1. Навбат қўшимча бўлимларга келди. Бу қўшимча таймларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Натижада, ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат этилди ва “футбол лотореяси”да “Бунёдкор W”  жамоасига омад кулиб боқди. Улар 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, қаторасига учинчи марта Суперкубокка эгалик қилишди.

Ўзбекистон аёллар Суперкубоги-2021

“БУНЁДКОР W” – “СЕВИНЧ”  1:1 (0:1, 1:1, 0:0)

13.04.2021.Олмалиқ ш., “ОКМК” СМ. 16:30да. 120 томошабин 

Голлар: Малика Бурхонова, 39’-0:1, Людмила Карачик, 56’-1:1

Пенальтилар серияси: 3:4 

Бош ҳакам: Эдита Миробидова

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа, Александра Кончикова

Захира ҳаками: Розиябону Юсупова

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Нигора Абидова 

“Бунёдкор W”: 1.Ольга Кахарова, 18.Юлдуз Набиева, 32.Луиза Садирова (с), 36.Дилрабо Асадова, 45.Камола Рискиева, 54.Умида Зоирова, 73.Саида Галимова, 76.Согдиана Алламурадова (53.Дилдора Нозимова, 46), 78.Людмила Карачик, 91.Гулчехра Эшмаматова (33.Нозима Эргашева, 70), 92.Марина Косникова.

Захира: 23.Зарина Саидова, 39.Илвина Аблякимова, 43.Зухра Бердиева, 47.Нозима Камолтоева, 74.Зиёда Ирисбоева. 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 7.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Ана Алекперова, 15.Шоира Қултураева (21.Шахризода Зайнитдинова, 89), 17.Шодия Тошева, 27.Феруза Бобохўжаева, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова, 97.Лайло Тиловова (с).

Захира: 1.Севара Нуруллаева, 12.Нилуфар Бахтиярова. 

Огоҳлантиришлар: Людмила Карачик (38), Согдиана Алламуродова (45+2), Камола Рискиева (87) – Лайло Шодиева (78), Мафтуна Шойимова (87), Шахризода Зайнитдинова (98).



Фото: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика