RU

Последние новости

22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  0 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  8 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  10 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  17

"Бунёдкор-W" омад эвазига ғалаба қозондими? Новости

"Бунёдкор-W" омад эвазига ғалаба қозондими?

Айни кунларда Иорданияда аёллар клублари ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада "Бунёдкор-W" жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя килаётганидан хабарингиз бор. Элмира Гулямова шогирдлари 2-тур доирасида мезбон "Амман СК" жамоаси устидан ғалаба қозонишди. Учрашув тақдирини "Қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Дилдора Нозимованинг 90+1 дақиқасида пенальтидан урган голи ҳал қилди.  

Шундан кейин ўзбек клубларининг мусобақадаги тарихий ғалабасига айланган учрашув қаҳрамони билан суҳбат ташкил қилдик.

- Дилдорахон, дастлаб, "Амман"га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Бутун ўйин давомида бир жамоа бўлиб ўйнадик. "Амман СК" кучли эди. Уларни ютиш осон кечмади. Биз олдинги ўйиндаги хатоларимиз устида ишладик ва натижасини олдик деб ўйлайман.  

- Нега 1-таймда жамоанинг ўйини ўхшамади. Бу нима билан боғлиқ?

- Биринчи таймни рақибни ўрганиш учун сарфладик. Иккинчи бўлимда эса мураббийимиз кўрсатмаси билан майдонда бор кучимизни ишга солиб ҳаракат қилдик ва ютдик. "Бунёдкор"даги барча қизларга яхши ўйин кўрсатгани учун раҳмат. 

- Баъзилар "Бунёдкор" омад эвазига ғалаба қозонди, деяпти. Бунга муносабатингиз қандай?

- Ҳамманинг ўз қараши бор. Майдонда қандай муҳит бўлганини эса фақат ўйинчилар билишади. Биз бир жамоа бўлиб ўйнадик ва ўз меҳнатимиз эвазга ғалаба қозондик. Мухлислар учун кейинги ўйинларда буни исботлашга ҳаракат қиламиз.

- Кечаги ўйин ўзбек клубларининг халқаро майдондаги 1-ғалабасига айланди. Ва бу ғалаба сизнинг голингиз эвазига қўлга киритилгани ёқимлими?

- Албатта, ёқимли. Мен жамоамиз ишончини оқлаганимдан жуда хурсандман.

- Жамоа тўпурари Людмила Карачикнинг майдонда йўқлиги ҳужум чизиғининг ишларини оғирлаштирдими?

-  Ўйин олдингиларига қараганда қийин кечди. Ҳужум чизиғимизда у бўлганда бундан ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, кўпроқ гол ҳам урган бўлардик. Карачикнинг ўрни билинди.

- Карачик майдонда бўлса ҳам, пенальтини сиз тепармидингиз?

- Мураббийимиз ҳар доим таъкидлайдилар, кимнинг ўзига ишончи юқорироқ бўлса, шу тепсин деб. Людмила бўлганида, балки, у тепган бўларди. 

- Иордания сизга ёқдими?

- Бу ер Ўзбекистонга қараганда иссиқроқ ўлка экан. Ҳозир шамол бўляпти. Умуман олганда, Ақаба шаҳри менга жуда ёқди.

Маълумот учун, "Қалдирғочлар"нинг 3-тур учрашуви эртага Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади. Рақиб — “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон).

Малика Кушбакова суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика