RU

Последние новости

22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1

“Бунёдкор-W” — “Локомотив-W” учрашуви қолдирилди Новости

“Бунёдкор-W” — “Локомотив-W” учрашуви қолдирилди

Аёллар Олий лигасининг 2-туридан ўрин олган ҳамда 9 июль санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Бунёдкор-W” ҳамда “Локомотив-W” клублари ўртасидаги учрашув “Локомотив-W” клуби билан боғлиқ вазият сабаб номаълум муддатга қолдирилди.

“Локомотив-W” жамоаси истиқомат қилаётган “Локомотив” меҳмонхонасида коронавирус инфекциясига гумон қилинган фуқаро (клубга алоқадор эмас) аниқланган бўлиб, меҳмонхонада истиқомат қилувчиларнинг барчаси белгиланган тартибда коронавирус учун тест топширган. Мазкур тест жавоблари аниқ бўлмагунича “Локомотив-W” иштирокидаги футбол учрашуви эҳтиёт шарт ўтказилмайди.

Айни вақтда хавотирга ўрин йўқ. ЎзПФЛ футболчилар саломатлигини ҳисобга олиб, шунингдек, карантин қоидаларига амал қилиб, учрашувни бошқа санада ўтказишга қарор қилди. Аёллар чемпионатида қолдирилган учрашувларни ўтказиб олиш учун бўш ўринлар мавжуд. “Локомотив-W” клубининг “Бунёдкор-W” клубига қарши учрашуви қачон ўтказилиши ЎзПФЛ томонидан кейинроқ маълум қилинади.

ЎзПФЛ мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, футбол жамоалари ва унинг аъзоларидан ҳозирги эпидемиологик ҳолатда ўта эҳтиёткор бўлишни ва барча эҳтиёт чораларини кўришни сўрайди. Қўшимча қиламизки, мамлакатимизда футбол учрашувлари қайта тикланганидан буён ЎзПФЛ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан мунтазам алоқада бўлиб турибди.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика