RU

Последние новости

10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  2 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  1 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  1 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  11 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  7 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  45 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  33 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  60

«Бунёдкор» Тожикистон билан дўстона муносабатларни давом эттирди Новости

«Бунёдкор» Тожикистон билан дўстона муносабатларни давом эттирди

Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, ягона дин, ўхшаш маданият, урф-одат ва анъаналар бир-бирига мустаҳкам боғлаб туради.

Ҳар иккала давлат президентлари – Шавкат Мирзиёев ҳамда Эмомали Раҳмоннинг сиёсий иродаси, узоқни кўзлаб юритаётган оқилона сиёсати туфайли сўнгги йилларда мамлакатларимизнинг кўп қиррали ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди, халқларимиз дўстлиги мустаҳкамланди. Чегарадаги ўтказиш пунктлари очилгани, мамлакатларимиз ўртасида транспорт қатнови тиклангани одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу ҳамкорликларнинг самараси ўлароқ Тожикистоннинг «Хўжанд» футбол клуби бир неча марта юртимизда меҳмон бўлди ва албатта ўзбек жамоалари ҳам қўшни юртга ташриф буюриб, дўстона муносабатларни давом эттирди. «Бунёдкор» футбол клуби ҳам мазкур дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида 11-12 октябрь кунлари Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига сафар уюштирди. Алоҳида таъкидлаш керакки, сафарга ўз автобусида йўл олган «қалдирғочлар» ҳар иккала давлатнинг чегарасидан ҳеч қандай муаммоларсиз, сунъий тўсиқларсиз ўтди. Шунинг ўзи ҳам ҳар иккала давлат раҳбарлари томонидан олиб борилаётган сиёсат қанчалик мустаҳкам эканлигидан дарак беради.



Хўжанддаги «Сўғдиён» меҳмонхонасида истиқомат қилган «қалдирғочлар» сафарнинг биринчи кунида кун кеч бўлишига қарамасдан «Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги» стадионида машғулот ўтказди. Кечки овқатдан аввал «Бунёдкор» жамоаси Бош директори вазифасини бажарувчи Улуғбек Мирзаев ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида қилаётган ишлари учун миннатдорчилик билдириб, «Хўжанд» клуби ҳомийларидан бири Шохин Гуловга эсталик совғаларини топширди.

Ўртоқлик учрашувининг даражаси расмий ўйинникидан фарқ қилмади, десак муболаға бўлмайди. Зеро, ҳар иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилди. Беллашув бошланиши арафасида ҳар иккала жамоа директорлари Мурод Умаров ҳамда Улуғбек Мирзаев ўзаро совғалар алмашишди. Қолаверса, ўйинни рамзий тарзда бошлаб беришди. Учрашувда ҳисобни майдон эгалари очишди. Аммо мезбонларнинг голини тафти босилиб улгурмай Дмитрий Островский ўзининг суперголи билан ўйинни безади. Барча учрашувнинг биринчи бўлими шу ҳисобда якунланади деб турган вақтда мезбонлар иккинчи марта ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Лекин бу сафар ҳам майдон эгаларининг голига супергол билан жавоб қайтарилди. 52-дақиқада Шоҳруҳ Гадоев чамаси 30 метрлардан йўллаган ажойиб зарбаси билан дарвозани ишғол қилди.


Учрашувнинг асосий вақти шу ҳисобда якунланди. Шундан сўнг мезбонларнинг таклифига кўра, ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди. Футбол тили билан айтганда лотореяда омад майдон эгаларига кулиб боқди. «Хўжанд» футболчилари икки, «қалдирғочлар» уч марта пенальтини голга айлантира олмади.

Таъкидлаганимиздек, гарчи ўртоқлик учрашуви бўлса-да, ўйин даражаси расмий баҳсдан кам бўлгани йўқ. Аҳамиятлиси, «Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги» стадионида нафақат маҳаллий ишқибозлар, балки ўзбекистонлик мухлислар ҳам ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаб ўтирди. Шу тариқа дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида ташкил қилинган ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди.


ХАЛҚАРО ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
«Хўжанд» (Тожикистон) – «Бунёдкор» - 2:2 (2:1. пен. бўй.: 5:4)
12 октябрь. Хўжанд. «Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги» стадиони.
Бош ҳакам:
Хуршид Дадобев.
Комиссар: Аҳлиддин Юнусов.
«Хўжанд»: Мўминжон Гадойбоев, Соҳибжон Ҳакимов, Ойбек Абдуғаффоров, Алишер Баротов, Дилшод Каримов, Фирдавс Чакалов, Бахтиёр Чориев, Илсур Самигуллин, Комрони Мирзонажод, Муҳаммадшарифи Саидхўжа, Дилшод Бозоров.
Захирадан тушганлар: Парвиз Алиев, Дилшод Восиев, Юрий Захаркив.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Бобурбек Фарҳодов, Дилшод Аҳмадалиев, Шоҳруҳ Гадоев, Суҳроб Иззатов, Евгений Чумак, Жавоҳир Қаҳрамонов, Дмитрий Островский, Санжар Рихсибоев, Темур Аюпов.
Захирадан тушганлар: Элдор Адҳамов, Сардор Хурсандов, Муҳамадодил Қаҳрамонов, Валерий Акопов, Владислав Нуриев, Ғайрат Азизхўжаев, Абдурашидбек Тоҳиров, Абдурауф Бўриев.
Голлар: Дилшод Бозоров, 28 - 1:0. Дмитрий Островский, 32 - 1:1. Фирдавс Чакалов, 44 - 2:1. Шоҳруҳ Гадоев, 52 - 2:2.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика