«Бунёдкор»: Таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ
03 янв 2020 15:48
Новости
21 январь куни Осиё Чемпионлар лигаси саралаш ўйини доирасида Ироқнинг «Ал Завра» клубига қарши баҳсга тайёргарлик кўраётган «Бунёдкор» кеча машғулотларни бошлади.
Ўз қароргоҳида машғулот ўтказаётган «қалдирғочлар» кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда. Жамоа 6 январь куни БААга учиб кетиши ва 11 кун давомида амирликларда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиб, бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушишни режалаштирилган. Таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ. Ўтган мавсумнинг ўзаги деярли сақлаб қолинди. Шунингдек, таркибга ўринбосарлар сафидан ҳам футболчилар жалб қилинган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии