“Бунёдкор” тарбияланувчилари Малайзияда!
09 дек 2016 12:49
Новости
“Бунёдкор” тарбияланувчилари Малайзияда!
Мусобақа 2002 ва 2004 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида ўтказилинади. Ҳар иккала ёш тоифасида ҳам “Бунёдкор” тарбияланувчилари бош соврин учун кураш олиб боришади.
9 декабрь куни кундузи “Бунёдкор” футбол мактаби делегацияси Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрига етиб келди. “Қалдирғочлар”ни аэропортда “Supermokh Cup 2016” турнири ташкилотчилари илиқ кутиб олишди ва жамоамизни “Pudu Plaza” меҳмонхонасига жойлаштиришди.
Учинчи маротаба уюштирилаётган “Supermokh Cup 2016” турнирининг нуфузи йилдан-йилга ошиб, иштирокчи жамоалар географияси кенгайиб бормоқда. Жорий йилги мусобақада “Манчестер Сити” (Англия), “Сан Паулу” (Бразилия), ПСЖ (Франция), “Сепаҳон” (Эрон), “Бурирам Юнайтед” (Таиланд), “Кавасаки Фронтале” (Япония), “Сеонгнам Ильва Чунма” (Жанубий Корея), “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) каби машҳур жамоаларнинг футбол мактаби тарбияланувчилари иштирок этишади.
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии