RU

Последние новости

11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  0 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  2 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  8 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  0 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  17 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  6 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  10 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  9 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  5 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  9

“Бунёдкор” тарбияланувчилари бу сафар “СШИ-2”дан устун келишди Новости

“Бунёдкор” тарбияланувчилари бу сафар “СШИ-2”дан устун келишди

Футбол клуби тарбияланувчилари ўртасида Тошкент шаҳар биринчилигининг навбатдаги турида “Бунёдкор-А” ўз уйида “СШИ-2”нинг турли ёшдаги жамоаларини қабул қилди.
Куннинг дастлабки ўйинида “қалдирғочлар”нинг 2003 йилги футболчилари ўз тенгқурлари билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Улардан бир ёш катталар баҳсида эса меҳмонларнинг қўли баланд келди – 0:1. Қолган беллашувларда майдон эгалари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Жумладан, 2001 йилда таваллуд топганлар қарама-қаршилигида “Бунёдкор-А” рақиблари дарвозасини 6 марта ишғол қилган бўлса, ўз постидан 2 та тўп олиб чиқди. 15 ёшлилар қарама-қаршилигида мезбонлар тенгдошларини 2 гол фарқи билан мағлубиятга учратди – 3:1. Охирги беллашувда академия тарбияланувчиларининг энг катта ёш тоифасидаги футболчилари майдонга чиқишди. Бу учрашувда мезбонлар “СШИ-2”дан ҳар томонлама устун эканликларини кўрсатишди. Ҳисобдан ўйин қандай кечганлигини тушуниб олиш қийин эмас – 12:1.

Якшанба куни ўтказилган баҳсларда “қалдирғочлар” 1 та дуранг, 1 мағлубият ва 3 та ғалабага эришишди. Тўплар фарқи эса 23:7.

2003 йил
“Бунёдкор-А”-“СШИ-2” 2:2

2002 йил
“Бунёдкор-А”-“СШИ-2” 0:1

2001 йил
“Бунёдкор-А”-“СШИ-2” 6:2

2000 йил
“Бунёдкор-А”-“СШИ-2” 3:1

1999-98 йиллар
“Бунёдкор-А”-“СШИ-2” 12:1

Томонлар биринчи босқичнинг 5-турида тўқнаш келишган ва ўшанда “СШИ-2” ўз уйидаги беллашувлардан фақатгина 1 та дуранг ишлаб олган холос. Қолган барча учрашувларда бунёдкорчилар зафар қучишган.

Қуйида биринчи босқичдаги ўзаро ўйинларнинг натижалари:

2003 йил
“СШИ-2”-“Бунёдкор-А” 0:2

2002 йил
“СШИ-2”-“Бунёдкор-А” 0:2

2001 йил
“СШИ-2”-“Бунёдкор-А” 0:2

2000 йил
“СШИ-2”-“Бунёдкор-А” 1:1

1999-98 йиллар
“СШИ-2”-“Бунёдкор-А” 0:3
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика