RU

Последние новости

21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  0 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  35 21:00ОЧЛ. "Ал Айн" ва "Йокогама" бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  2 21:00Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  64 20:59Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  30 20:48"Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди ва яна Россия чемпионига айланди  2 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  6 19:00"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"  36 18:52Руни Чемпионшипда жон сақлаб қолган клуб устозига айланди  2 17:35Мулоҳаза учун мавзу. Ильгиз Танташев ва ЎзФҲМ. Қарс икки қўлдан чиқади  17 17:27Ўзбекистонликлар асосий таркибдами: РПЛнинг сўнгги тур ўйини учун таркиблар эълон қилинди  1 17:00"Ювентус" 18 млн. еврога дарвозабон сотиб олади  2 16:40Ильгиз Танташев бошқарувида ўтадиган финалда ким ғолиб бўлади? ОЧЛ финал баҳсига превью  1 16:27Ўзбекистон Суперкубоги: Бир кун олдин қандай тадбирлар бўлиб ўтади?  6

"Бунёдкор" собиқ устози Сергей Лушчан - "Бунёдкор"даги муаммолар, Иван Бубало, Беларусдаги фаолияти ва ёшлар билан ишлаш (тўлиқ интервью) Новости

"Бунёдкор" собиқ устози Сергей Лушчан - "Бунёдкор"даги муаммолар, Иван Бубало, Беларусдаги фаолияти ва ёшлар билан ишлаш (тўлиқ интервью)

Куни кеча Championat.Asia офисига "Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Сергей Лушчан келди ва интервью берди.

— Сўнгги бир неча йилларда қаерда эдингиз, нима билан шуғулландингиз?
— Сўнгги уч йил давомида Беларусда ишладим: икки йил "Шахтёр-Солигорск" клуби академиясида, ўтган йили эса биринчи лигадаги Петриков шаҳрининг "Шахтёр" фарм клубида. Унда 16дан 18 ёшгача бўлган ёш футболчилар билан ишладим. Олдимизга ёшларни тайёрлашдан бошқа вазифа қўйишмади. Уларни ривожлантиришга ҳаракат қилдик. "Шахтёр-Солигорск"да муаммо бор эди: икки йил олдинги чемпионликни олиб қўйишди ва ўтган йили 30 очкодан маҳрум қилишди. Барча чет элликлар кетишди, шу сабаб ўз ўйинчиларимизни тарбиялашдан бошқа ҳеч нарса қолмади.

— Ўзбекистон футболи ишқибозлари баъзида бошқа чемпионатларни Суперлига билан солиштиришни яхши кўришади, биринчи навбатда МДҲдан. Суперлига қайси жиҳатлар бўйича Беларусь Олий лигасидан кучли-ю, аксинча қайси жиҳатларда кучайиш керак?

— У ерда бошқача футбол, кўпроқ "кучга урғу берилган". Ўзбекистонда барибир кўпроқ техникали футбол, тезлик юқори. Беларусда "вертикал" ўйнашади, кураш кўп.
МДҲдаги барча чемпионатларнинг топ-3 клубларида куч тахминан бир хил деб ҳисоблайман. Пул бор, юқори даражадаги футболчиларни чақира олишади. Икки йил олдин чемпион бўлган пайтида "Шахтёр-Солигорск"да жуда яхши ўйинчилар бор эди. Минскнинг "Динамо"сида ҳам шундай — Беларусь футболининг байроқдори, катта тарихга эга клуб. Фарқ фақатгина ўйин услубида.

Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги асосий клуб — "Пахтакор". Агар уни "Шахтёр-Солигорск" билан таққосласак, албатта, "Пахтакор" барибир кучли. Умуман олганда, Ўзбекистон чемпионати Беларусь Олий лигасидан кўра юқорироқ даражада.

— Нега ўзбекистонлик футболчилар Беларусда яхши ўйнаб кетишади?
— Масалан, Ҳусанов ва Абдихолиқов тўғри мураббий, аниқроғи Анатолий Иванович Юревичнинг қўлига тушишган. Яхши мутахассис, мен ҳам айнан унинг олдига бордим: бир ой атрофидаги муддатда жамоа билан бўлдим, машғулотлар жараёнини кузатдим ва жуда қизиқарли бўлди. Юревич бераётган юкламани Ўзбекистондаги ҳамма ҳам кўтара олмайди. Аммо, буларнинг барчаси ўйланган, у кимга қандай юклама беришни тушунади.
Шу сабаб йигитлар кучаяди. Менимча, айнан Ҳусанов билан Беларусга учганман. 16 ёшли йигитча, унга барча юкламани бериш мумкинмаслиги тушунарли ҳолат. Ҳусановни икки йилдан сўнг кўрганимда бу шунчаки "бомба" бўлганди. У шундоқ ҳам яхши эди, шунчаки жисмоний тарафлама қўшганди. 16 ёшидаёқ Абдуқодир Ҳусановнинг узоққа бориши маълум эди.


Бу интервьюдан қуйидагиларни билиб оласиз:
• Нега Достон Ҳамдамов чет эл чемпионатларида ўйнаб кета олмайди;
• "Бунёдкор"нинг муваффақиятсизликларида фақатгина Иван Бубало айбдорми;
• Лучшанга Суперлигадаги қайси мураббийнинг иши кўпроқ ёқади;
• ёшлар билан ишлаш осонроқми ёки тажрибали футболчилар билан.


ТЎЛИҚ ИНТЕРВЬЮНИ ТОМОША ҚИЛИНГ 



Рейтинг: +4   

Комментарии

+1   
16 мар 18:48:04
Ixtiyorjon Azimov
Shu murabbiydi Navbaxorga ob kelish kerak babani xaydash kerak chunki u g'irrom faqat pul yuvishdi biladi lushshan busa yoshlar b-n yaxshi ishlaydi futbolchi yetishtirib bera oladi bunga misol Shomurodov xamdamov urinboyev g'iyosov xusanovga uxshash futbolchilar
+1   
16 мар 18:35:52
Мирзаев А.
Ўртамиёна ҳимоячи бўлган эди, мураббий эса туфта эди
+1   
16 мар 18:32:40
Бафо Нарзуллаев
Беларусда Бизникидай пул ишлаб булмайди...Бу Узбекистондалигида футболчилиган бошлаб, тренерлигида хам Купариб пул ишлади...Энди кайтишга куйишмайди..куп судбозлик килди..
+1   
16 мар 17:54:05
SO'G'DIYONA Jizzax
Сан касал журналистла узиники билан бировникини солиштириб чарчамадиларинг. Шу эсимми таниганимдан бери бир хил савол тема факат солиштириш. Узини журналист хисоблайди бир хил саволни едловолиб.
+1   
16 мар 17:28:30
ManCity_CITYZEN
Лушан даврида бунёдкор бунёдкор эди
   
16 мар 22:34:22
Bill Junior
Bunyodkorga qaytsa zoʻr boʻlardi .
Yowlarga dux berib uylatardi.
Judayam yosh Shukurov , Shomurodov,Hamdamovlani oʻyini ochilib ketishiga sababchilardan biri deb blaman bu insonni
   
16 мар 16:42:56
Азим Исмаилов
Кеча хам шу интервью чикарилган эдикуу
   
16 мар 16:38:46
Jamshid Abdusamadov
Видеони овози йук
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика