Эшитдик-да! «Бунёдкор» собиқ футболчисини сотиб олмоқчи
06 дек 2024 10:45
Новости
Эшитдик-да! «Бунёдкор» собиқ футболчисини сотиб олмоқчи
Келаси мавсумга жиддий мақсадларни олдига қўйган «Бунёдкор» катта трансферларни амалга оширишга тайёрланмоқда.
«Қалдирғочлар» ОКМК футболчиси Хуршид Ғиёсовни трансфер қилмоқчи. Ғиёсовнинг ОКМК билан тузган шартномаси 2025 йилнинг охиригача мавжуд ва шу сабабли Тошкент жамоаси ярим ҳимоячини сотиб олишни мақсад қилган.
Маълумот учун, Ғиёсов «Бунёдкор» тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи 2022 йилда ОКМКга айнан «Бунёдкор»дан кўчиб ўтганди.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 29 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 10 та голли узатма бор.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии