RU

Последние новости

00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  2 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  2 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  1 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  4 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  8 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  11 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  6 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  3 20:02Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин  0 19:41Киммих "Бавария"дан кетадими? Футболчи жавоб берди  0 19:14Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди  2 18:38Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани (тўлиқ)  54 18:09Мойес Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин  0 17:45Сульшер қайси жамоа учун мураббийликка қайтишини айтди  1

"Бунёдкор": Раҳматуллаев ва Симоненконинг фикрларига жавоб берди Новости

"Бунёдкор": Раҳматуллаев ва Симоненконинг фикрларига жавоб берди

Охирги пайтларда ОАВда «Бунёдкор» ФК асоссиз танқидларга учради. «Спорт» телеканалига футболчилар таклиф этилди ва унда бошловчи томонидан жамоанинг ички муҳитига оид провакацион саволлар берилди.
Жумладан, Алибобо Раҳматуллаев жамоадаги ҳолати яхши эмаслигидан нолиди. Интернет сайтларида эса украиналик Сергей Симоненко ва Олександр Пишур танқидий чиқишлар қилишди.

Куни кеча журналист Хайрулла Холиқов клубга мурожаат этиб, футболчилар томонидан билдирилаётган танқидий фикрларни ўрганиб чиққанини ва бу борада клуб позицияси билан ҳам қизиқаётганини айтиб ўтди. Ана шунда футбол жамоатчилигининг бир қанчаси ҳар иккала томоннинг фиклари билан танишиб, аслида ким ҳақу, ким ноҳақлиги борасида якуний хулосага келиши мумкинлиги ҳақидаги таклифни билдирди.

Бошидан эътиборингизни бир масалага қаратишни сўрардим, футболчи ва мураббийлар билан шартномалар имзоланаётганида, ҳар иккала томон бир моддага келишиб олади. Яъни, ОАВда бўладиган чиқишларда клуб шаънига номақбул гаплар айтиш ёки жамоага моддий ва маънавий зарар келтирувчи фикрлар билдириш, шунингдек асоссиз маълумотлар тарқатиш қатъиян ман этилади. Бу жиҳат бутун жаҳонда, жумладан футбол клубларида ҳам қабул қилинган этикадир. Шунинг учун ҳам биз анча вақтдан буён сукут сақлаб, барча асоссиз чиқишларга жавоб бермай келдик. Ваҳоланки, бу воқеалар “қаердан бўй чўзаётганини” таҳминан биламиз. Майда-чуйдаларга берилиб ўтирмайман. Эндиликдаги собиқ икки футболчимиз Алибобо Раҳматуллаев ва Сергей Симоненконинг матбуотдаги чиқишлари каттагина баҳс-мунозара келтириб чиқарди. “Бунёдкор”нинг бу борадаги расмий позициясини тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Ким ҳақ-у, ким ноҳақлиги борасидаги хулосани ҳар ким ўзи чиқариб олади.

Алибобо Раҳматуллаев футболчи сифатида бизнинг футбол мактабимизда шаклланди. Айнан “Бунёдкор” унга катта футболда ўзини кўрсатишга имкон берди. Кўпчилик Раҳматуллаевнинг Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаси доирасидаги Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” дарвозасини ишғол қилиб, бизни ярим финалга олиб чиққан голга муаллифлик қилганини яхши эсласа керак. Бироқ у ўзини “юлдуз” деб ҳисоблаб, ҳар томонлама ўзига бўлган талабчанликни пасайтириб юборди. Бунинг натижасида эса у асосий таркибдан камдан-кам ҳолларда жой оладиган бўлди. Мураббийлар бирон бир футболчини ёқтириши ёки ёқтирмаслиги ҳақида ҳам гапириш мумкин. Лекин рақамлар ҳеч қачон алдамайди.

Статистикага мурожаат қиламиз. Масалан, Алибобо 2012 йилги чемпионатда жами етти учрашувда ҳаракат қилди. Шуларнинг биттасини у асосий таркибда бошлади, қолган олтитасида эса захирадан ўйинга қўшилди. Умумий ҳисобда эса 230 дақиқа тўп тепди. Бу ўйинлар мавсум якунида асосий омиллар бўлиб хизмат қилди ва янги йилга унга катта умид боғланди. Футболчининг шартномасида кўзда тутилган молиявий шартлари ойлик маоши ва мукофот пуллари кўтарилди. 2013 йилги чемпионатда бош мураббий унинг хизматларига 14та баҳсда мурожаат қилди. Эътиборлиси, бу мавсумда ҳам у атиги битта учрашувни асосий таркибда бошлади. Унинг ўша мавсумдаги майдонда ўтказган вақти умумий ҳисобда 380 дақиқани ташкил этди. Дарвоқе, Алибобо битта гол уриш билан бирга битта огоҳлантириш ишлаб олди.

Ана энди унинг 2014 йилги миллий чемпионатда ўтказган ўйинларини таҳлил қилиб кўрамиз.

Алибобо 11 марта таркибга кирди ва уларнинг атиги учтасини асосий таркибда бошлади. Бу ўйинларда битта ҳам гол уролмади. Одатда ҳужумкор футболчилардан нафақат қанот бўйлаб олдинга ўтиш ёки рақиб жарима майдончаси яқинига қанотдан тўп оширишлар, балки ташкил этилаётган ҳужумларни самарали якунлаш ҳам талаб этилади.

Айтганча, Алибобо Раҳматуллаев 2013 йилги мамлакат кубоги доирасидаги учта учрашувнинг охирларида захирадан майдонга тушиб, жами 44 дақиқа ҳаракат қилди. Бирон маротаба ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилмади. Ўша йили у қўлга киритилган кубок финалининг 18талик қайдномасига ҳам кира олмаганди.

2014 йилда ҳам футболчи учун мураббийлар томонидан кўплаб имкониятлар берилди. Алибобо таъбири билан айтганда уни “ёқтирмайдиган” Сергей Лушан ярим ҳимоячини “Олмалиқ”қа қарши кечган кубок баҳсининг асосий таркибида майдонга туширди. Бироқ ўйин давомида мураббий Алибобони алмаштиришга мажбур бўлди. Мухлислар яхши эсласалар керак, айнан унинг тушунарсиз ҳаракатлари эвазига “Олмалиқ” билан ўз уйимизда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этгандик. Маълум вақт ўтиб эса меҳмонда ўтган жавоб ўйинида Раҳматуллаевсиз ўйнаган “Бунёдкор” рақибни 4:0 ҳисобида тор-мор этди.

Фикр юритиш учун яна бир маълумот. 2014 йилги мавсумни “Бунёдкор” уч хил бош мураббий билан ўтказди: Миржалол Қосимов, Александр Волков ва Сергей Лушан. Уларнинг дастлабкисида Раҳматуллаев майдонда жами 145 дақиқа тўп тепди, иккинчисида – 264 ва учинчисида – 288! Бошқа изоҳ ортиқча.

Наҳотки, бундай таҳлилий фактлар бўла туриб, футболчи айтганидек, уни Сергей Лушан қандай қилиб ёқтирмаганига ишониш мумкин?! Раҳматуллаевга майдонда кўп вақт ўйнаш имконини берган айнан Сергей Лушан-ку! Бу ҳолатга “Юзинг қийшиқ бўлса, кўзгуда айб йўқ” деб айтилган машҳур мақолни эслаш кифоя.

Раҳматуллаев ўзининг шовқинли интервьюсини Ўзбекистон кубоги финалидан бир кун олдин берди. Муҳим баҳслар арафасида айтиладиган ҳар қандай эҳтиёткорсиз фикрлар жамоанинг ички руҳиятига салбий таъсир ўтказмай қолмайди. Энг асосийси, у одоб-аҳлоқ меъёрларини қўпол тарзда бузиб, мураббийлар ва жамоадошларига панд бериб қўйди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорлик қилаётганимиз учун уларга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг футбол ривожига қўшаётган ҳиссасини қадрлайман. Журналистларга “Бунёдкор” ФК мураббийлари ва футболчилари билан интервьюларни клуб матбуот хизмати ёки бош мураббийга мурожаат қилган ҳолда ташкил этиш ҳақида айтганмиз. Деярли барча ОАВ вакиллари у қоидага риоя қилган ҳолда биз билан ҳамкорлик қилиб келишмоқда. Бироқ “Футбол шарҳи” кўрсатуви футболчиларимизни ўз шартномаларида кўзда тутилган шартларини бузишга ундаяпти ва клубимизнинг бу ҳақидаги илтимосини инобатга олмаяпти. Ушбу интервью Ўзбекистон кубоги финали арасида қандай ташкил этилгани-ю, ва айнан ишончни оқлай олмаётган футболчи суҳбатдош сифатида кўрсатув меҳмони этиб чақирилганлиги ҳақида яхши биламиз. Бироқ бизга “кўнгил очаётганлар”га айтар гапимиз битта: Худо Сизу-бизга ҳакам!

“Бунёдкор” ФК рахбарияти Алибобо Раҳматуллаевни “қалдирғочлар”нинг тўлиқ асосий таркиб футболчиси сифатида ўйнаб кета олмагани учун афсус қилади.

Энди Сергей Симоненко бўйича. “Бунёдкор” ҳар доим ўз олдига юксак марраларни вазифа этиб қўяди. Шунинг учун ҳам 2014 йилги мавсум олдидан маҳорати юқори бўлган тажрибали марказий ҳимоячига эҳтиёж сезиб, Украина чемпионатида 300га яқин ўйин ўтказган ва ўз юрти терма жамоасида ҳам ўйнашга улгурган Сергей Симоненкони таклиф этдик. У жамоамизни Осиё Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этишида ёрдам беришига умид қилдик.

Сергейни бизга анчадан буён таниш бўлган футбол агенти Сефер Алибоев таклиф қилди. Шундан сўнг ҳимоячини дастлабки хорижий йиғинимизга кўрикка чақирдик. Бироқ икки ҳафталик ушбу йиғин давомида бу футболчи борасида якуний тўхтамга кела олмадик. У иккинчи хорижий йиғинимизда ҳам иштирок этди ва бир неча назорат-синов учрашувларда қатнашди. Шундан сўнг мураббийлар штаби унинг номзодини маъқул кўришди. Ушбу вақт оралиғида Сергей анча содда ва тартибли футболчи сифатида таассурот қолдирганди.

Минг афсуски, шартнома имзолангач, бу йигитнинг феъл-атвори ва бошқа жиҳатлари ўзгара бошлади. Ҳаммага яхши маълумки, футбол жамоавий ўйин. Унда коллективнинг бир-бирини яхши тушуниши жуда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Айниқса, кўп жиҳат ҳимоячиларга боғлиқ. Симоненко жамоадаги шериклари билан умумий тил топиша олмади. Машғулотлар жараёнида у бир неча маротаба жамоадошлари билан зиддиятли ҳолатларни келтириб чиқарди. Унинг бу қилиқлари борасида керакли ҳужжатлар расмийлаштириб қўйилган. Учрашувларда жуда кўпол хатоларга йўл қўйди. Бунинг натижасида эса муҳим баҳсларда гол ўтказиб юбориб, очко йўқотишимизга сабабчи бўлди. Чемпионлар лигаси доирасида “Ал-Ҳилол” (0:3) ва чемпионатда Қаршининг “Насаф” (0:2) жамоаларидан қабул қилиб олинган мағлубият ва жамоамизнинг натижаларига салбий таъсир ўтказган ушбу икки муҳим баҳсдан сўнг мураббийлар штабининг Сергей Симоненко борасидаги сабри буткул тугади ва унга нисбатан ишонч йўқолди.

Унга ўринбосарлар таркибида ўйнаш таклифи берилди. Бу эса тажрибали легионернинг асаблари таранглашишига сабаб бўлди. Асосий таркиб машғулотларининг бирида Сергей ўзини анча интизомсиз тутди ва жамоадош шерикларига ва бошқа ходимларга нисбатан зиддатли вазиятларни юзага келтирди. У клубимиз лагерини тарк этгунга қадар “Бунёдкор” жами 31та учрашув ўтказди. Украиналик ҳимоячи шу ўйинларнинг атиги 14тасидагина ҳаракат қилди холос. Сергей тўп тепган ўйинларда “Бунёдкор” 6та ғалаба, 4та дуранг ва яна шунча ўйинларда рақибларига имкониятни бой берди. Бу эса ҳар қандай ҳолатда ҳам мамлакатнинг етакчи жамоаси қайд этадиган кўрсаткич эмас. Ишонинг, ҳеч бир мураббий фойдали футболчини захирада ушлаб ўтирмайди. Қисқа қилиб айтганда, мураббийлар ўзига-ўзига душман эмас.

Россия ва Украина чемпионатларида 300га яқин ўйинда иштирок этган, шунингдек ўз юрти терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Сергей Симоненко ўзининг юксак маҳорати ва бой тажрибасини “Бунёдкор”да намойиш эта олмади. У легионердан талаб қилинган сифатларни ўзбекистонлик маҳаллий футболчиларга кўрсата олмади. Шу кунларда Сергей Симоненко Украина телеканалларининг бирига берган интервью хатто ойда ҳам ўйнашга тайёр эканлигини айтиб ўтди. Унинг бу ҳолатини тушунса бўлади. Аввало у ўзини бахтли ҳис этиши учун ер шаридан жамоа топа олиши керак. “Бунёдкор” шаънига у қанчалар номақбул сўзлар айтган бўлса-да, биз Сергей Симоненконинг кейинги ишларига омад ва зафарлар тилаймиз.

Юзага келган ҳолат бўйича клуб футболчига иккала томон келишувига кўра шартномани бекор қилиш таклифини берди. Симоненкода янги жамоа топиш учун етарлича вақт бор эди. Биз Сергейни тушунган ҳолда ва уни юртида юзага келган вазиятни инобатга олиб, футболчини оиласи даврасига юбордик. Симоненко “Бунёдкор” лагерини 28 август санасида ўзбошимчалик билан тарк этди.

Клуб футболчи олдидаги барча мажбуриятларини, жумладан яшаш, овқатланиш шароитлари, машғулот, транспорт масалалари ва бошқа эхтиёжларини тўлиқ бажарган. Ҳа, клуб маъмуриятига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра тўловларнинг маълум қисми чўзилган пайтлар бўлди. Бироқ бу каби ҳол биргина бизнинг клубда юз бергани йўқ. Айниқса, “Бунёдкор” ФК молиявий шартларни бажармаслик мажбуриятлари юзасидан ҳеч қачон рад жавоби бергани йўқ. Биз Сергейга мурожаат этиб, шартномада кўрсатилган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан ўзбек сўмида белгиланган Симоненкога тегишли пулларни клубга келиб олиб кетишини айтдик. Бу борада футболчи манзилига юборилган хатларнинг нусҳаси бор. Бироқ Сергей Тошкентга келишни истамади. Шунинг учун ҳам пуллар Симоненконинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилди.

Бу борада Сергей Симоненко иш жойига келмай ва иш вақтида бошқа ерда бўлиб, шартнома шартларини кескин равишда бузди. Дунёнинг ҳеч бир клуби ҳар қандай машҳур юлдузга ҳам шартнома тузилаётганида асосий таркибга кириш кафолатини бермайди. Мураббийларнинг “ёқимтойлари” қаторидан қачондир машҳур футболчилар ҳам чиқиб қолиши мумкин. Лекин одатда бундай ҳолларда аввал клуб базасини тарк этиб, кейинчалик масофадан туриб олиб, ишга чиқмаган кунлари учун ҳам маош талаб қилишни ўзини ҳурмат қилган футболчилар эп кўрмайдилар. Симоненко энди чапга ҳам, ўнгга ҳам интервью бериб, унинг клубда ҳаққи қолиб кетгани ҳақида гапиряпти. Мен унинг бу ерда ўтказган ва меҳнат шартномаси бўйича ишга чиққан кунлари учун тўловлар амалга оширилганини тасдиқлайман.

Фурсатдан фойдаланиб журналистларга, айниқса www.championat.asia сайти ходими Хайрулла Холиқовга миннатдорчилик билдираман. Одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишни ўз бурчимиз деб биламиз. Бошқалар ҳам шундай қилишади, деб умид қиламиз.

Бахтиёр Бобоев,
“Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директор
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика