RU

"Бунёдкор" ўртоқлик учрашувида Россия клубини мағлуб этди Новости

"Бунёдкор" ўртоқлик учрашувида Россия клубини мағлуб этди

Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттираётган "Бунёдкор" бугун йиғин доирасидаги дастлабки синов-назорат учрашувида майдонга тушди.

Рақиб — Россиянинг даража жиҳатдан иккинчи мусобақаси ФНЛ вакили ҳисобланган "Велес". Учрашувда тартибли ҳаракат қилган "қалдирғочлар" Авазбек Ўлмасалиевнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоага келиб қўшилган Шоҳруҳ Абдураҳмонов ва Дониёр Абдуманноповга ҳам мураббийлар имконият беришди. 

"Бунёдкор": Суҳроб Султонов, Диёр Жалолиддинов, Давронжон Эргашев (сардор), Авазбек Ўлмасалиев, Музаффар Олимжонов, Акбар Исматуллаев, Дониёр Абдуманнопов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Игорь Иванович, Усмонали Исмоналиев, Суҳроб Иззатов

Захирадан майдонга тушганлар: Жасурбек Ёқубов, Фарҳод Ўткиров, Расул Йўлдошев, Муҳаммад Сафо Фозилов, Абдуллоҳ Омоналиев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Наримон Аҳмаджонов

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика