"Бунёдкор" Олий лигадаги 600-голини урди
25 ноя 2017 15:42
Новости
"Бунёдкор" Олий лигадаги 600-голини урди
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Ўзбекистон чемпионатида ўзининг юбилей, 600-голини киритди.
Ушбу юбилей голга "қалдирғочлар" ҳимоячиси Акром Комилов муаллифлик қилди.
Маълумот учун, "Бунёдкор" учун ушбу мавсум Ўзбекистон чемпионатидаги 11-мавсум ҳисобланади. Ушбу 11та мавсум давомида тошкентликлар 310та ўйин ўтказганлар.
Бунгача бўлиб ўтган 309та ўйинда "Бунёдкор" 215 ғалаба, 60 дуранг ва 34 мағлубият қайд этган. Ўтказиб юборилган голлар сони эса айни пайтда 176тани ташкил қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии