RU

Последние новости

11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  0 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  5 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  2 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29

“Бунёдкор” ОЧЛ учун аккредитация жараёнини тўхтатди Новости

“Бунёдкор” ОЧЛ учун аккредитация жараёнини тўхтатди

“Бунёдкор” футбол клуби матбуот хизмати Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учун аккредитация жараёнини тўхтатди.
"Қалдирғочлар"нинг Чемпионлар лигасидаги уй учрашувларида ўйиндан олдинги ва кейинги матбуот анжуманлари, ишлаш учун қулай қилиб жиҳозланган медиа-трибуна, беллашувга оид материаллар тарқатиладиган ва қаламкашлар ишига мувофиқ таъминланган матбуот маркази, беллашув қатнашчилари билан бевосита суҳбат қуриш жойи бўлмиш микст-зона ҳамда дарвозалар ортига (сураткашлар учун) ўтиб бориш ҳуқуқини берадиган рухсатнома карточкаларини олиш учун журналистлардан аризалар 15 февралдан 3 мартга қадар қабул қилинди. Баъзи ОАВ вакиллари илтимослари инобатга олиниб, ҳужжатларни кечикиб ҳам қабул қилдик.

“Бунёдкор” ФКнинг Осиё Чемпионлар лигасидаги учрашувларини ёритиб бориш учун 165 нафар ОАВ вакилларига аккредитация карточкаларини тайёрлади.

Осиё Чемпионлари лигаси учун тайёрланган аккредитация ҳужжатлари ўз эгаларига 10 март куни “Пахтакор” стадионида “Бунёдкор” – “Ал-Жаиш” учрашуви олдидан бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида тарқатилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика